Халқаро капитал бозори бўйича маслаҳатчи, MIT Sloan School of Management битирувчиси Нодир Нурматов Facebook ижтимоий тармоғида коронавирус ҳамда халқаро бозорда нефть нархининг қулаши билан боғлаган ҳолда сўмнинг эҳтимолий девальвацияси ҳақидаги постини чоп этди. “Фарғона” экспертга ўсиб бораётган иқтисодий инқироз шароитида Ўзбекистонни нималар кутаётгани ҳақида бир нечта аниқлик киритувчи саволлар берди.
— Коронавирус билан нефть нархининг қулаши ўртасида боғлиқлик борми ва у нималарда намоён бўлмоқда?
— Сабаб ва оқибат ўртасидаги боғланишлар тўғридан-тўғри коронавирус тарқалиши билан пайдо бўладиган ваҳима ортидан минглаб халқаро тадбирлар бекор қилинди, кўплаб мамлакатлар чегараларини ёпиб қўйдилар, миллионлаб одамлар ҳаво транспортлари орқали режалаштирган парвозларини кейинга қолдирдилар. Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) прогнозларига кўра, вирус таҳликаси йўловчи ташиш ҳажмини 19 фоизга камайтириши мумкин. Коронавирус юқтириш эҳтимолидан ишлаб чиқариш, логистика ва халқаро товар айрибошлаш ҳам саросимага тушгани боис бутун дунё бўйича иқтисодий фаоллик пасайиб кетди. Нефтнинг энг йирик истеъмолчиси бўлган Хитой углеводородлар импортини 20 фоизга қисқартирди. Йил бошида бир баррели 61.01 АҚШ долларидан сотилаётган WTI русумли нефть март ойига келиб 46.75 АҚШ долларгача тушиб кетди. ОПЕК ва Россия ўртасидаги альянс 2016 йилда нефть қазиш ҳажми бўйича келишувга эришиш ниятида тузилган эди. Ўшанда нефть нархи 30 АҚШ долларигача тушиб кетганди. Томонлар ўртасида бир кеча-кундузда жами 2.1 миллион баррель нефть қазиб олиш бўйича келишувга эришилгани натижасида жаҳон бозорида нефть нархлари кўтарила бошлади. ОПЕК ташкилотининг 6 март куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида бир кеча-кундузда қазиб олинадиган нефть ҳажмини 3.6 миллион баррелга етказиш бўйича таклиф тушди, бироқ Россия бу таклифни қатъий равишда рад эдиб, альянсни тарк этишга қарор қилди. Эртаси куни бўлиб ўтган янги савдо сессиясида нефтнинг нархи 30 фоизга қулади.
— Ўзбекистоннинг иқтисодий йўқотишларини шартли равишда тўртта гуруҳга бўлиш мумкин: товар айланмасининг қисқаришидан – бу ҳақда сиз юқорида айтиб ўтдингиз, Ўзбекистон экспорт қилаётган хом ашё ресурсларининг жаҳон бозоридаги нарх тушишидан, меҳнат мигрантлари ватанига юбораётган пул жўнатмаларининг камайишидан ваниҳоят – туризм соҳаси. Ушбу бандлар бўйича алоҳида тўхталиб ўтсак. Ўзбекистон иқтисодиётига меҳнат мигрантларининг юбораётган валюта жўнатмаларининг таъсири қандай деб ўйлайсиз?
— Икки оғиз сўз билан ифодалайдиган бўлсак, мамлакатнинг бу жўнатмаларга қарамлиги жиддий. Жисмоний шахсларнинг халқаро пул жўнатмалари ҳажми 2019 йилда 6 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетди ва республикага оқиб келувчи валюта манбаларининг рўйхатида биринчи ўринга чиқиб олди.
— Хитойга хом ашё етказиб бериш ҳажми қисқаргани важидан республика хом ашё сотиш сиёсатини ўзгартиришга, яъни янги ҳаридор топиш ёки ички бозорда уларнинг нархини кўтаришга қодирми?
—Хусусан, темир йўл ҳамда қувурлар воситасида транспорт қилинаётган хом ашёни сотиш каналларини алмаштириш учун ҳам вақт, ҳам салмоқли капитал харажатлари керак. Мисол учун, табиий газ етказиб беришга шартномалар одатда бир неча ўн йиллар муддатига тузилади ва бунда албатта етказиб берилаётган маҳсулотнинг ҳажми ҳамда нарх шаклланишининг формуласи кўрсатиб ўтилиши шарт бўлади.
Белгиланган экспорт ҳажмини таъминлаш учун кўп ҳолларда қимматбаҳо транспорт инфратузилмаси барпо этилади. Хитойдан ташқари биздан газ сотиб олиши мумкин бўлган эҳтимолий ҳаридорларнинг энг каттаси Россия бўлиб, у ўзбек гази учун хитойликларга қараганда 30 АҚШ долларига арзонроқ (20% фоиз) нарх таклиф этиб турибди. Ҳаво транспорти орқали етказиб бериладиган товарлар, мисол учун, олтинни сотишга альтернатив ҳаридор топиш ҳамда нархни белгилашнинг оддий формуласини шакллантириш осонроқ кечади. Хом ашёнинг ички бозордаги нархи тўғрисида сўз юритадиган бўлсак, уларни жаҳон бозоридаги нархларга етказиб кўтариш учун муайан йўлни босиб ўтиш лозим. Бу мавзу ижтимоий жиҳатдан нозик, бироқ самарали иқтисодий тизимни яратиш учун зарур.
— Туризм соҳасидаги йўқотишларнинг миқдори қанча бўлиши мумкин?
— Олис хориж мамлакатларидан келадиган туристлар ҳақида гапиришимиз учун ғарб мамлакатлари статистикаси ва тахминларига таянишимиз мумкин – шу кунларда дунё бўйича ҳаво транспорти орқали йўловчилар оқими 20 фоизга, туризм – 80 фоизга камайиб кетди. Европадаги меҳмонхоналар март ойидаги бронларга 60 фоизли чегирмаларни, апрель ойига эса 30 фоизли чегирмаларни таклиф этишяпти. Бироқ бу каби “тотли” нархлар ҳам саёҳатчиларнинг трансчегаравий ҳаракатларини фалаж қилиб қўйган экзистенциал қўрқувларни ва жорий этилаётган карантинларни енга олмайди.
Тасаввур қилинг, бордию бунақанги жасоратли саёҳатчилар кўплаб топилган тақдирда ҳам, уларнинг бир ҳафтага режалаштирган сафари етиб борган мамлакатда камида икки ҳафталик ва ватанига қайтганда ҳам икки ҳафталик карантин билан “семириши” муқаррар.
Икки ҳафта муқаддам мен Самарқанд ва Бухорони зиёрат қилиб келдим ва у ерда меҳмонхона эгалари ва сувенирлар сотувчиларнинг Испания ва Италиядан учадиган чартер самолётлари рейслари бекор қилинганидан ташвишга тушганларини кўрдим. Бугунги кунда Тошкентдаги Ҳаятт ва Виндҳэм меҳмонхоналар яримга ҳам тўлмаган, ҳолбуки йилнинг ҳозирги вақти энг фаол мавсум саналади ва одатда 75% фоизга тўлар эди. Туризм соҳаси йилнинг биринчи ярмида жиддий зарарларни бошидан кечиради, ундан кейин нима бўлиши эса коронавируснинг тарқалиши билан вазиятнинг қандай ривожланишига боғлиқ.
— Сиз инқироз оқибатларидан бири сифатида сўмнинг девальвациясини кўрсатиб ўтган эдингиз. Бу девальвация нақадар кучли кечади ва сўм қайси вақт оралиғида янги психологик ҳудудга етиб боради – мисол учун, бир доллар қачон 15 000 ёки 20 000 сўмдан сотила бошланади?
— Аниқроқ қилиб айтиладиган бўлсак, сўмнинг курсини белгилашда нафақат бозор механизмлари иштирок этмоқдалар, шунинг учун ҳам курс республика ҳукуматининг валютани қўллаб-қувватлаш учун қанча олтинни сотишга тайёрлигига боғлиқ. Айтгандек, 2016 йилдан бери олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи ўсиб келмоқда ва бу республикамиз иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳар қандай ҳолда ҳам ривожланаётган иқтисодиёт учун миллий валютанинг қадрсизланиши табиий ҳолат ва бу вақт билан боғлиқ масала саналади. Қадрсизланиш нечоғлик кучли ва қачон бўлиши – кўплаб омилларга – ичкисига ҳам, шунингдек, Россия, Хитой ва Қозоғистон сингари асосий шериклар мисолидаги ташқисига ҳам боғлиқ. Мисол учун, нефть нархининг қулаши рубль ва тенгени қадрсизлантирса, бу меҳнат мигрантлари томонидан амалга ошириладиган валюта жўнатмаларининг ҳажмига, автомобилларни экспортга сотувидан келадиган тушумларга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ҳоказоларга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Хитойдаги ишбилармонлик фаоллигининг пасайиши, шу жумладан, Олмалиқ Тоғ-металлургия комбинати ҳамда Бекобод металлургия комбинати ишлаб чиқараётган экспорт маҳсулотларининг нархига таъсир кўрсатади.
— Ушбу инқироз инфляцияга қандай таъсир кўрсатади? Истеъмол товарларига нархлар қанчалик кўтарилади? Сизнингча, Ўзбекистон ҳукумати бюджетдаги йўқотишларни қоплаш учун солиқ ва тарифларни (уй-жой коммунал, йўлкира ҳақи ва бошқалар) кўтаришни бошламайдими?
— Ҳар қандай инқирознинг ўз ижобий жиҳатлари бор. Мисол учун, Ўзбекистоннинг асосий экспорти олтин инқироз ва саросималар даврида асосий омонат воситаси бўлиб қолади. Йил бошидан бери олтиннинг нархи 8 фоизга қимматлади.
Ўзбекистонда табиий газ қазиб чиқариш сурати пасайишда давом этмоқда. Аҳоли ва саноатни табиий газ билан жорий таъминлаш – субоптимал, муаммони қисман ҳал қилиш учун республика ўзининг ерлари қаъридан қазиб чиқарилган газни Россиянинг ЛУКОЙЛ компаниясидан ўзининг ички бозорида сотаётганига қараганда анча юқорироқ нархда сотиб олмоқда. Шу томондан олиб қараганда, жаҳон бозорида табиий газ нархининг пасайиши биз учун манфаатлироқ. Ўзбекистон нефть ва нефть маҳсулотларининг нетто-импортчиси бўлгани учун (жаҳон иқтисодиётининг таҳлилида мамлакатга нисбатан – нетто-импортёр ва нетто-экспортёр атамалари қўлланади. Нетто-импортёр мамлакати учун импорт ҳажми экспорт ҳажмига қараганда юқорилиги билан характерланади. – “Фарғона” изоҳи), углеводородларга нархларнинг пасайиши республикамиз учун манфаатли бўлганидан ташқари, ички нархларнинг эркинлаштириши учун қулай муҳит яратади.
Салбий оқибатлар ҳақида гапирганда, чет элдан ва биринчи навбатда Хитойдан товар ва жиҳозларни етказиб беришдаги узилишлар ўша фурсатдаёқ нархларга ҳамда кўзланган ишлаб чиқариш лойиҳаларининг ишга киритилиши белгиланган саналарга таъсир кўрсатади. Мисол учун, мен севиб истеъмол қиладиган янги занжабилнинг нархи йил бошидан бери икки баробарига кўтарилди! Шунинг учун ҳам коронавирус тарқалиши муносабати билан пайдо бўлган муаммолар муваққат характерга эга, дея умид қиламан.
Солиқ кодексининг янги таҳрири тасдиқланганига ҳеч қанча вақт бўлгани йўқ, шунинг учун солиқ юкламаси шу йилнинг ўзида қайта кўриб чиқилиши даргумон. Коммунал харажатларга ва жамоат транспортига тарифлар ҳақида сўз юритиладиган бўлса, фақат транспортга дотация тақдим этиш лозим деб ҳисоблайман.
Табиий монополиялар орасида либераллаштириш ва рақобатчилик муҳити бутунлай олганда, мамлакатнинг иқтисодиётининг самарадорлигини кўтаради. Вируснинг жаҳон иқтисодиётига таъсир самарасининг кўламани ҳисоблаб бўлмаслиги боис, унинг оқибатларини ҳам баҳолаш қийин кечади. Инфляция ўтган йилги даражада қолса керак, дея тахмин қиламан, бироқ сўм АҚШ долларига нисбатан бирмунча қадрсизланиши мумкин. Салбий савдо балансини мувозанатга келтириш учун бу чорани амалга ошириш лозим.
— Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари ва иқтисодиёт ва саноат вазири Жамшид Қўчқоров жаҳон бозорида табиий газ нархининг пасайиши ортидан пайдо бўладиган йўқотишларни олтинга кўтарилган нархлар тўлиқ қоплайди, деб айтганди. Бироқ, олтиннинг нархи ҳам пасаймоқда. Бюджетдаги валюта танқислигини қоплаш учун олтин-валюта захиралари етарлими?
— Вазирнинг фикрига қўшиламан, олтин нархи кўтарилиш тенденциясини намойиш этмоқда. Газ ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, республика учун қазиб чиқарилаётган газнинг ҳаммасини ички бозорга йўналтириш мақсадга мувофиқроқ. Миллатнинг соғлиғи ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўлида шу бугунги кунгача вилоят ва туманларда ишлатилаётган кўмир ва биологик асосга эга ёқилғилардан воз кечиш керак.
Савдо тақчиллигини қоплаш учун республикаларнинг олтин захиралари бир неча йилга етади, аммо валюта алмашуви курсларини белгилашда бозор механизмлари қўлланмаса, бизнинг захираларимиз ўзбек иқтисодиётининг манфаатларига зид равишда савдо шерикларимизнинг ғазнасига оқиб ўтиши мумкин. Сўмни кучсизлантириш керак ва бу ишни қанчалик тезроқ амалга оширсак, шунчалик яхши бўлади.
Азиз Якубов
-
24 Июль24.07ФотоЎтмиш ёдгорликлариТошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди
-
25 Июнь25.06Бухороча nature morte ёҳуд «ўлик табиат»Блогер Умид Ғофуров мулозимлар қандай қилиб бир пайтлар кўм-кўк бўлган шаҳарни чўлга айлантираётганларини кўрсатади
-
22 Октябрь22.10Ҳаводан олинган сув«Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди
-
14 Октябрь14.10Шунчалар ўзгача ва шунчалар ўхшашЎзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди
-
11 Октябрь11.10Тўсиқларни енгиб ўтиш ва кадрларни сақлаб қолиш керакАлишер Никимбаев — футзал бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатидаги ташкилий муаммолар, андижонлик мухлислар ва Ўзбекистонда спортни ривожлантириш ҳақида
-
08 Октябрь08.10ФотоНон шаҳриТошкентда нонлар фестивали бўлиб ўтди