Михаил Ломоносов номидаги Москва давлат университети базасида 16-17 ноябрь кунлари II Россия-Ўзбекистон маориф форуми бўлиб ўтди. Унда Россия ва Ўзбекистон вазирлик ва идоралари, рус ва ўзбек олий ўқув юртларининг 100 дан ортиқ ректорлари ва ходимлари иштирок этдилар. Россия ректорлар уюшмаси президенти, МДУ ректори, РФА академиги Виктор Садовничий ва Мирзо -Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Мажидовлар форумга раҳбарлик қилдилар.
Форум очилишида Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг табрик йўлланмаси ўқиб эшиттирилди.Унда Ўзбекистон Россия олий таълим муассасалари филиаллари бўйича етакчилик қилаётганига урғу берилган, зеро республикада Россиянинг 14 та ОТМ филиали фаолият юритмоқда, олий ўқув юртлари ўртасидаги кооперацияга 115 та институт ва университет жалб этилган. Россияда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар сони бу йили 43 мингдан ошди.
Россия Маориф вазирлиги хабар беришича, кадрлар тайёрлаш, Ўзбекистонда рус тилидан собоқ бериш ва уни ёйиш, гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш, мактабгача таълим муассасаларидан олий таълимгача икки мамлакат таълим тизимларини интеграция қилиш — форумнинг асосий мавзуси бўлди.
Жумладан, Ўзбекистонда икки мамлакат ҳукуматлари кўмаги ва Алишер Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» жамғармаси иштирокида рус тилидан сифатли таълим бериш бўйича «Класс!» гуманитар лойиҳаси амалга оширила бошланди.
«Бугун мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистонда 100 дан ортиқ россиялик ўқитувчи ва методистлар дарс бермоқда. Келгуси ўқув йилида уларнинг сони янада кўпаяди», – деди Россия Маориф вазири Сергей Кравцов.
Форум доирасида қатор ҳужжатлар имзоланди.
Уларнинг бирида, А.С. Пушкин (Москва) номидаги рус тили давлат институти мутахассислари Ўзбекистондаги рус тили ўқитувчилари малакасини имтиҳон қилиши кўзда тутилган.
Ҳужжат Москва олий ўқув юрти ректори Маргарита Русецкая ва Ўзбекистон Халқ таълими вазирининг ўринбосари Усмон Шарифходжаев томонидан имзоланди, деб хабар Пушкин институти матбуот хизмати.
«Биз учун бу улкан ва жиддий ишнинг бошланишидир. Биргаликда республикадаги ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича замонавий тизим яратамиз», — деди Русецкая.
Тест жараёнида ўзбек муаллимларининг педагогик салоҳияти ва билимига баҳо берилади. Жумладан, педагогларнинг ўқувчилар, шунингдек кичик ёшдаги болаларга таълим беришида қандай лингвистика ва методология ёрламида дарс ўтишларини аниқлаш кўзда тутилган.
Сергей Кравцовга кўра, Россия томони 2-11 синфлар учун рус тилидан ўқув-методика қўлланмаларини ишлаб чиққан ва улар Ўзбекистондаги 20 та мактабга юборилган. Шунингдек, РФ Маориф вазири рус ўқувчилари ҳам ўзбек тилига қизиқаётганини таъкидлади, деб хабар қилади «Научная Россия».
Кравцов «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани»ни алоҳида таъкидлаб ўтди. Форумда томонлар
«Малыш» («Болажон») қўшма лойиҳасини амалга ошириш бўйича меморандум имзолади.
Кравцовга кўра, лойиҳа Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасаларида рус тили ўқув дастурлари сифатини оширишга йўналтирилган.
Россия ректорлари уюшмаси президенти, МДУ ректори Виктор Садовничий 2018 йил 18 октябрда бўлиб ўтган биринчи форумда ҳамкорликнинг асосий йўналишларини аниқлаб олингани ва улар уч йил давомида ишлаб чиқилишини маълум қилди. Масалан, 115 та келишув имзоланган ва ҳозирда 63 та йўл харитаси амалга оширилмоқда. 2018 ва 2021 йиллар орасида Ўзбекистонда 14 та Россия ОТМ филиалларидан 12 таси ишга туширилди.
Россиянинг яна тўққиста олий таълим муассасаси Ўзбекистонда ўз филиалини очишни режалаштирган. Улардан учтаси шартнома имзолаш босқичида турибди.
Садовничий, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон университетлари ассоциациясини ташкил этиш — ҳамкорликни янада мустаҳкамлашини таъкидлади.
Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов сўзларига кўра, республикада фаолият юритаётган Россия ОМТ филиалларида 6 мингдан ортиқ талаба билим олмоқда.
«2022/2023 ўқув йилида Россия ҳукумати томонидан ўзбекистонлик талабалар учун 750 та федерал бюджет квотаси ажратилиши кутилмоқда. Бу 2018 йилга нисбатан уч баробар кўп демакдир», — дея Тошқулов сўзларини келтиради вазирлик матбуот хизмати.
II Россия-Ўзбекистон маориф форуми Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19 ноябрда Россияга давлат ташрифи арафасида бўлиб ўтди.
-
14 Октябрь14.10Шунчалар ўзгача ва шунчалар ўхшашЎзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди
-
11 Октябрь11.10Тўсиқларни енгиб ўтиш ва кадрларни сақлаб қолиш керакАлишер Никимбаев — футзал бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатидаги ташкилий муаммолар, андижонлик мухлислар ва Ўзбекистонда спортни ривожлантириш ҳақида
-
08 Октябрь08.10ФотоНон шаҳриТошкентда нонлар фестивали бўлиб ўтди
-
03 Октябрь03.10Мослашув имтиҳониРоссияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида
-
27 Сентябрь27.09«Футболчилар ўйинини ўйнайверсин, футболни эса бошқалар бошқаради» — бундай тезиснинг яшашга ҳаққи йўқАлишер Аминов — Тошкентда бўлиб ўтган FIFPro Бош ассамблеяси ва Ўзбекистонда спортни бошқариш тизимининг ҳуқуқий асослари ҳақида
-
18 Сентябрь18.09Эрмитаж ва WOSCU — ҳамкорлик натижалариЎзбекистон маданий мероси Эрмитажни қанчалар ҳайратга солгани ҳақида. Павел Лурье маърузаси