Янги йил байрами арафасида Самарқанд вилоятининг Пайариқ, Самарқанд ва Тайлоқ туманлари алоҳида солиқ режимига эга бўлган туман ва шаҳарлар рўйхатига киритилди. Тегишли фармонни 24 декабрь куни республика президенти Шавкат Мирзиёев имзолади. Қарор Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш мақсадида қабул қилинган. Савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, меҳмонхона, туроператор ва сайёҳлик агентликлари хизматларини тақдим этувчи тадбиркорлар мазкур режимдан фойдаланишлари мумкин.
Самарқанддаги DOCA TOURS сайёҳлик компанияси раҳбари Ойбек Остонов мазкур қарор туризм соҳасига қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Халқаро эмас, миллий туризмни ривожлантириш учун
«Ушбу махсус режим миллий туризм учун қулай бўлиши мумкин. Бошқа вилоятлар аҳолиси Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, янги инфратузилма: савдо ва кўнгилочар марказлар, аквапарклар, умумий овқатланиш жойлари ва ҳоказолардан фойдаланишлари мумкин.
Афсуски, Самарқанд, Пайариқ ва Тайлоқ туманлари учун махсус солиқ режими ушбу ҳудудларда халқаро туризмни ривожлантириш учун ҳеч қандай фойдали нарса келтирмайди.
Бу ерда сайёҳлик инфратузилмаси эътиборга лойиқ эмас. Хорижлик сайёҳлар бу жойларга бормагани учун бу ҳудудлардаги меҳмонхоналар ёки ресторанлар фойда келтирмайди. Агар улар бу ҳудудларга ташриф буюришса ҳам, бу ерда тунаб қолмайдилар»
- дейди Остонов.
Мирзиёев томонидан 24 декабрь куни имзоланган ҳужжатда Самарқанд вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари 2026 йил 1-январгача:
👉 4 юлдузли ва ундан юқори тоифадаги меҳмонхона фаолияти ташкил этиш ва/ёки амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, махсус жиҳозлар, ёқилғи-мойлаш материаллари, бутловчи қисмлар, эҳтиёт қисмлар, хомашё ва материаллар, мебеллар, инвентар ва бошқа товарлар рўйхатига мувофиқ олиб киришда божхона тўловларини тўлашдан;
👉 Самарқанд туристик маркази ҳудудида (аҳоли орасида бу ер «Самарқанд — сити» номи билан машҳур — «Фарғона» изоҳи) объектлар қуриш учун «вақтинчалик олиб кириш» божхона режими остида олиб кириладиган махсус техника, механизмлар ва технологик ускуналар учун даврий божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.
«Самарқанд вилояти тадбиркорлари учун яратилаётган бундай имконият ва имтиёзлар ички туризмга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
Албатта, Ўзбекистонда бир қанча тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар борки, уларда инфратузилмани яхшилаш керак, чунки бу жойларга аввалгидан кўра тез-тез ташриф буюришади. Булар Ургут туманидаги Чор Чинор ёки Ҳазрати Довуд (Авлиё Довуд) каби зиёратгоҳлардир. Бу жойларда сайёҳлик инфратузилмасини яхшилаш, замонавий меҳмонхоналар, ресторанлар қуриш керак, чунки маҳаллий сайёҳлар кўп, баъзан чет элликлар ҳам бу ерга келишади.
Аммо шуни унутмаслигимиз керакки, Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси тез орада энг муҳим сайёҳлик масканларидан бирига айланади, зеро умра зиёратчилари ҳам бу ерни зиёрат қилишади. У ерда сайёҳлик салоҳияти юксалмоқда, меҳмонхоналар, ресторанлар қурилмоқда», — дейди Остонов.
Ўзбекистонга қиммат авиарейслар туризмни ривожлантириш учун жиддий тўсиқ ҳисобланади
Президент қарорида 2030 йил 1 январга қадар Самарқанд аэропортини бошқариш бўйича хусусий шерик чет эл авиакомпанияларига парвоз қилиш учун рухсат олиш учун Фуқаролик авиацияси агентлигига мурожаат қилиши мумкинлиги қайд этилган. Бунда парвозга рухсатнома бериш масаласи Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан 96 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда, чартер рейслар учун эса хорижий авиакомпаниялар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар топширилган кундан бошлаб 24 соат ичида кўриб чиқилади.
«Ҳозирда туризм соҳасида ижобий ўзгаришлар жуда кўп, лекин Ўзбекистонга сайёҳлар учун парвозлар анча қимматга тушади. Авиакомпаниялар Ўзбекистонга сайёҳлик мавсумида (баҳор ва кузда) арзон чартер рейсларини таклиф қилсалар яхши бўларди».
– дейди Самарқанддаги DOCA TOURS сайёҳлик компанияси раҳбари.
Президент фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлигига қуйидаги вазифалар топширилган:
▶️ Дин ишлари бўйича қўмита, Транспорт ва Ташқи ишлар вазирликлари билан биргаликда зиёрат туризми дастурига хорижий авиакомпанияларни кенг жалб этиш чораларини кўрсиш;
▶️ 2023 йил 1 февралга қадар Uzbekistan Airports АЖ ва хусусий ҳамкор билан биргаликда аэропортда туристик ахборот марказини ташкил этиш;
▶️ божхона қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Самарқанд туристик маркази ҳудудида хорижликлар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари ташкил этилишини таъминлаш;
▶️ Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда музейлар, галереялар, маданий-кўнгилочар ва маданий-маърифий ташкилотлар, шунингдек, бошқа кўнгилочар ва спорт турлари фаолиятини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсиш топширилган.
«Бу таклиф ва кўрсатмаларнинг барчаси таҳсинга лойиқ. Аммо бунинг устида жиддий ишлаш керак. Сиз маркетинг билан эҳтиёткорлик билан шуғулланишингиз, рекламага ижодий ёндошадиган хусусий реклама агентликлари ва сайёҳлик компаниялари билан ишлашингиз керак. Ўзбекистон туризм бўйича жуда истиқболли давлат, хизмат кўрсатиш ва инфратузилмани юқори даражага олиб чиқиб, кейин маркетинг билан шуғуллансангиз, туризмдан тушадиган даромадни кўпайтириш мумкин», — деб ҳисоблайди Остонов.
Шунингдек, қарорда қуйидагилар назарда тутилган ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ҳукуматга тақдим этишда қуйидагилар кўзда тутилган:
- Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини 2023 йили Самарқанд шаҳрида ташкил этиш ва ўтказиш;
- «Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг сайёҳлик дарвозаси» тушунтириш кампаниясини ташкил этиш ва Бош Ассамблеянинг 25-сессияси логотипини ишлаб чиқиш;
- Самарқанд шаҳрида 2023 йили ўтказиладиган тадбирлар ва анжуманлар жадвалини, шунингдек, 2024 йили Хивага «Ислом оламининг туристик пойтахти» ва Шаҳрисабзга «Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти пойтахти» мақоми берилиши муносабати билан чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш лозим.
Бундан олдин Ўзбекистон ҳукумати Самарқандни алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида республика назоратига ўтказиш режалари ҳақида хабар берилган эди.
«Туризм соҳасида кўплаб жиддий қадамлар қўйилмоқда, аммо биз эски шаҳарларни вайрон қилишни бас қилишимиз керак. Нега? Чунки сайёҳлар Ўзбекистонга замонавий шаҳарларни кўриш учун эмас, балки мамлакати тарихи, маданияти, урф-одатлари ва кундалик ҳаёти билан танишиш учун келишади. Улар жаҳон брендларининг беш юлдузли меҳмонхоналарида тунашдан манфаатдор эмас.
«Абадий шаҳар» мажмуаси («Самарқанд Сити»нинг бир қисми – «Фарғона» изоҳи) бу ерга иш мақсадида келган тадбиркорлар ва одамларни кўпроқ жалб қилади. Аммо Ўзбекистонга саргузашт иштиёқида келган кўплаб сайёҳлар учун бу мутлақо қизиқ эмас.
Менимча, Бухоро эски шаҳри ўртасида маҳаллий услубда туристик марказ қуриш ғояси нотўғри, чунки эски бинолар бузилиши ёки зарар кўриши мумкин. Бундай қарорлар эски шаҳарлар қиёфасини бузади»,
- дейди Остонов.
Унинг фикрича, Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ва бу соҳадан олинадиган даромадни ошириш учун қуйидагилар зарур:
➡️ дарҳол йўл инфратузилмасини яхшилаш;
➡️ узоқ масофаларга ҳожатхоналар ўрнатиш;
➡️ саҳроларда халқаро стандартларга жавоб берадиган чойхоналар қуриш;
➡️ маркетингга кўпроқ эътибор ва воситаларни йўналтириш, бу борада хусусий сектор билан ҳамкорлик қилиш зарур;
➡️ Ўзбекистонни реклама қилаётган, YouTube каналлари ва бошқа лойиҳаларни юритувчи ва ушбу мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини дунёга тақдим этувчи сайёҳлик компанияларини қўллаб-қувватлаш лозим.
-
22 Ноябрь22.11Хайрия ишларининг Остап БендериВолонтёр Перизат Қайратни қозоғистонликларнинг миллионлаб долларларини ўзлаштирганликда айблашмоқда
-
20 Ноябрь20.11«Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этмаса уят бўлади»Александр Крестинин — «Локомотив» даги фаолияти, ўзбек ва қирғиз футболи ҳақида
-
18 Ноябрь18.11ФотоТақвимга қарамасданТошкентда Янги йил арчаси ёқилди
-
15 Ноябрь15.11Туркийлар алифбосиНега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?
-
01 Ноябрь01.11Феноменал РенессансТошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди
-
22 Октябрь22.10Ҳаводан олинган сув«Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди