«Қозоғистондами? Ўзбекистонда бўлгани каби»

Андрей Канчельскис билан «Тобол» футбол клуби бош директори сифатида биринчи экспресс-интервью
Андрей Канчельскис. bookmaker-ratings.ru сайти фотосурати

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси, Намангандаги «Навбаҳор» клубининг собиқ бош мураббийи, россиялик Андрей Канчельскис Қўстанайнинг «Тобол» футбол клубига бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда мутахассис «Фарғона» мухбир билан суҳбатда айтиб ўтди.

Канчельскис бу лавозимда Николай Паниннинг ўрнини эгаллади, унинг кетиши ҳақида Қозоғистон ОАВлари шу йилнинг июнь ойида ёзган эди. Канчельскисни тайинлаш тўғрисидаги қарор 5 июль куни Қўстанай вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда қабул қилинди.

Инсайдер Иван Карповнинг сўзларига кўра, Канчельскис ортида «Тобол»ни етти карра Қозоғистон чемпиони «Остона» даражасига кўтаришни режалаштирган инвесторлар бор».

Канчельскиснинг ўзига кўра, айни дамда у клуб ишларини чуқур ўрганмоқда.

- Жамоанинг Конференция лигаси доирасидаги «Хонка»га қарши навбатдаги ўйинидан қандай умидлар бор?

- Финлардан ўтиб оламиз деган умиддамиз. Агар ўтиб кетсак, «Базел»га тўқнаш келамиз. Лекин ҳамма билан яхши ўйнаш керак. Рақиблар ким бўлиши муҳим эмас. Кубок баҳсидан сўнг Атираудан етиб келдик. Турнир финалига чиқдик.

- Ўйинчиларни сотиб олиш режалаштирилганми?

– Иш қизғин кетмоқда. Беларуслик футболчи Павел Забелин билан шартнома имзоланган. Мураббий ва унинг штаби билан яқин алоқадаман. Қайси позициялар кучайтиришни талаб қилишини бўйича тушунчалар мавжуд, аммо кимларни қабул қилиш қарорини бош мураббий ҳал қилади.

- Машғулотларда иштирок этишни режалаштиряпсизми?

- Йўқ. Бунинг учун мураббийлар штаби бор. Бошқа ишларнинг ўзи ҳам етарли. Эътибор талаб қиладиган мавзулар кўп, масалан, ёшлар футболи.

— Қозоғистонда ўзингизни қалай ҳис қиляпсиз?

— Жуда қулай. Худди Ўзбекистонда бўлгани каби. Ишлаш керак. Гарчи мураббийлик лавозими бўлмаса-да, жамоани ривожлантириш учун бор кучимни сарфлайман. Асосийси, футболга қайтдим. Энди ишлаймиз.

Андрей Канчельскис профессионал фаолиятини Украина клубларида бошлаган. «Звезда», «Динамо» (Киев) ва «Шахтёр» (Донецк) клубларида ўйнаган. 1991 йили Буюк Британияга жўнаб кетган. У Англиянинг «Манчестер Юнайтед», «Эвертон», «Манчестер Сити» ва «Саутгемптон» клубларида тўп сурган. У 1997 йили Англияни тарк этади ва 1998 йили Шотландиянинг «Рейнжерс» клуби билан шартнома имзолайди ва у ерда тўрт йил ўтказади. Турли вақтларда Италиянинг «Фиорентина»си, Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби, Россиянинг «Сатурн», Россия терма жамоасида ўйнаган.

Канчельскис мураббий сифатида Россиянинг «Торпедо-Зил» (Москва), «Уфа», «Волга» (Нижний Новгород) ва «Солярис» (Москва) жамоаларида ишлаган. 2018 йил октабрь ойида россиялик Наманганнинг «Навбаҳор» клубини бошқарган ва у билан Ўзбекистон Суперлигасида бронза медалларини қўлга киритганди. 2019 йил июнь ойида у жамоанинг қониқарсиз натижалари туфайли ишдан бўшатилган, бироқ орадан икки ой ўтиб Наманганга қайтиб, уч йиллик шартнома имзолайди. Орадан бир йил ўтиб, 2020 йил октабрь ойида Канчельскис маоши бўйича қарздорлик туфайли клубни тарк этади. Ўз навбатида, Интернетнинг ўзбек сегментида Канчельскис ичкиликбозликда айбланган. Шунга қарамай, мураббийга 1,6 миллион доллар жарима тўланган.

«Тобол» — Қозоғистоннинг икки карра чемпиони. Жамоа ўтган мавсумда лигада учинчи ўринни эгаллаганди. Бу мавсумда жамоа кучли учликдан 5 очко олдинда, 6-ўринда бормоқда. Шунингдек, «Тобол» УEФА конференция лигасида иштирок этади. Финляндиянинг «Хонка» жамоасига қарши ўйинлар 13 ва 20 июль кунлари бўлиб ўтади.

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди

  • Ўзбекистонда болалар тарбиясида куч ишлатишни қонун билан тақиқлаш таклиф қилинди

  • Ёқилғи қуйиш шаҳобчаларидаги навбат ҳайдовчилар ўртасида ур-тўполонга сабаб бўлди

  • Тошкент бутунлай тутундан бўғилиб қолмаслиги учун ҳукумат қандай чоралар кўрмоқчилиги ҳақида