Туркманистон футболи теварагида тарбия топган, катта мураббийлик тажрибасига эга шахс, Марказий Осиё футбол оламидаги энг буюк инсонлардан бири Валерий Кузьмич Непомнящий 80 ёшини нишонламоқда. «Фарғона» мухбирлари Александр Троицкий ва Иван Биков бугунги кун қаҳрамони билан суҳбатлашиб, уни бутун марказий осиёлик мухлислари номидан табриклади.
Афтидан, Валерий Кузьмич Марказий Осиёдан келган табриклардан ҳайратга тушган ва таъсирланган эди. У барча марказий осиёлик футбол ишқибозларига чуқур миннатдорлик билдириб, самимий саломларини етказди.
— Умримнинг ярмини Марказий Осиёда ўтказдим, шунинг учун Ашхобод, Тошкент, Душанбе каби шаҳарлар менга яқин. Уч йил Самарқандда, 30 йил Ашхободда, бир йил Тошкентда бўлдим. Бу ҳаётимнинг энг яхши йиллари, маҳаллада яшаш қандай эканини ҳали ҳам биламан – айнан «Городок» қўшиғида айтилганидек: қувончли кунлар ҳам, қайғули кунлар ҳам маҳалладошлар доим бирга. Ўрта Осиёда бир мақол бор – қўшни қариндошдан яқин.
Ҳозир ҳам биз, хорижда яшовчилар, ашхободлик ватандошларимиз билан мулоқотдамиз, Туркманистонни иккинчи ватанимиз ва ўзимизни ашхободликлар деб биламиз.
Мен учун бутун Марказий Осиё менинг уйим, қаерга борсам ҳам, ҳозир ҳам.
— Марказий Осиёда бўлганингизга анча бўлдими ва қаерларда бўлдингиз?
— Ашхободда тахминан ўн йил олдин бўлдим. Тошкентда — ўтган йили.
— Кўп ўзгаришларни кўрдингизми?
— Агар Ашхободни олсак, ҳа — шаҳар кескин ўзгарган. Агар Тошкент ҳақида гап борса, унда йўқ. Эҳтимол, мен бошқа жойларда бўлгандирман. Масалан, Олой бозори ҳудудида ҳамма нарса аввалгидек. Тошкент ва Ашхободдагиларнинг муносабати ҳамон бир хил – илиқ.
— Маҳаллий футболни кузатяпсизми?
— Албатта кузатаман. Биламан, барча мамлакатлар оғир футбол даврини бошдан кечирди. Энди вазият яхши томонга ўзгармоқда. Ўзбекистон бунга ёрқин мисол бўла олади. Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари Осиё Кубогига чиқишди. Туркманистон терма жамоасидан унчалик мамнун эмасман, лекин барча тафсилотларни билмайман, шунинг учун ҳам баҳо бера олмайман. Лекин истисносиз барчаларига муваффақиятлар тилайман.
Непомнящий ўз номини жаҳон футболи тарихига қандай қилиб ёзиб қолдирганини эслаш лозим.
ℹ️ У фаолиятини Ашхобод СКИФ жамоасида футболчи сифатида бошлаган ва бир неча мавсумни Самарқанднинг «Спартак» жамоасида ўтказган. Кейин у Ашхободга қайтади, лекин маҳаллий «Локомотив» клубига. Непомнящий футболдаги фаолиятини эрта якунлаган — 25 ёшида: соғлиғида муаммолар бор эди. Бироқ, дарҳол мураббийликка ўтган. Дастлаб Ашхобод ФШМга, саккиз йил ёшлар билан ишлашган, 1979 йили ўша пайтдаги республиканинг энг кучли клуби ҳисобланган «Колхозчи» (ҳозирги Копетдоғ) га ўтган.
1982 йили Непомнящий яна ёшлар билан ишлашга тайинланади. Дастлаб у Туркманистон ССР ёшлар терма жамоасини бошқарган, кейин ФШМга қайтган.
1988 йили у биринчи марта чет элга ишлашга таклиф қилинади. У 1990 йилги жаҳон чемпионатига олиб борган Камерун терма жамоасини қабул қилиб олади ва чорак финалга қадар сенсация қилади ва бу йўлида Марадона бошчилигидаги Аргентина терма жамоасини мағлуб этади. Ушбу муваффақиятдан сўнг Непомнящийга талаб ортади. У Туркия, Хитой, Жанубий Корея ва Японияда ишлашга муваффақ бўлади ва деярли ҳамма жойда ўзи ҳақида ижобий хотиралар қолдиради.
2006 йили Валерий Кузьмич Марказий Осиёга қайтади. «Пахтакор» ва Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилиб олади. У «Пахтакор» билан миллий чемпионатда ғалаба қозониб, республика терма жамоасини Осиё кубогига олиб чиқишга муваффақ бўлади, бироқ соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли мураббий Ўзбекистонни тарк этиб, Россияга кетишга мажбур бўлади ва у ерда «Томь»ни қабул қилади ва бу клуб Россиядаги фаолиятида асосий жамоага айланади.
2018 йили Непомнящий мураббийлик фаолиятини якунлайди, аммо ҳозир ҳам у «Томь»дан қўнғироқ қилиб, ёрдам сўрашса, ушбу таклифни кўриб чиқишга тайёр эканини айтади.
-
03 Октябрь03.10Мослашув имтиҳониРоссияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида
-
16 Август16.08«Халқ ва давлат: АЭС бўйича референдум ким тарафида?»Қозоғистонда шу номдаги масалага бағишланган «Трансчегаравий журналистика» лойиҳаси ишга туширилди
-
13 Август13.08Париждан медаллар биланМарказий Осиё спортчиларининг 2024 йилги Олимпиада ўйинларида эришган натижалари ҳақида
-
12 Август12.08Минтақанинг ўзига хос одимиМарказий Осиё давлатлари президентлари Остонадаги учрашувда умумий манфаатларни илгари суриш тарафдори бўлдилар
-
15 Июль15.07Сув балосидан асрасин!Ўш вилояти аҳлининг табиий офатларга қарши тургани ҳақида
-
28 Июнь28.06Оқибатда барча ютқазадими?Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди