12-13 октабрь кунлари Қозоғистон пойтахтида Марказий Осиёдаги энг йирик технология форуми – Digital Bridge 2023 бўлиб ўтади. Форумнинг асосий мавзуси замонавий дунёда сунъий интеллектнинг ўрни — Artificial and Human Intelligence: The right balance бўлади.
Халқаро форум анъанавий тарзда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, жаҳон компаниялари раҳбарлари, IТ-инновациялар соҳасидаги энг яхши халқаро ва маҳаллий экспертлар, минтақанинг барча ҳудудларидан венчур инвесторлар иштирокида ўтказилади. Digital Bridge 2023 ўз платформасида 20 000+ иштирокчиларни, 300+ IТ-компанияларни, 100+ инвесторлар ва бизнес сармоядорларни, 250+ маърузачиларни ва Дунёнинг 15+ мамлакатидан 100+ стартаплар бирлаштириши кутилмоқда.
«Сунъий интеллект бугунги жамиятда муҳим рол ўйнайди ва Digital Bridge 2023 технология ва инсон ресурслари ўртасидаги тўғри мувозанатни қандай топишни муҳокама қилиш учун ажойиб платформа бўлади. Ушбу форум профессионаллар ва соҳа мутахассислари учун сунъий интеллект инсониятга хизмат қиладиган келажакни биргаликда яратиш учун учрашиш ва ўз билимларини алмашиш учун ноёб имконият яратади.
Қозоғистон бу соҳада инновацион ривожланиш учун юқори салоҳиятга эга. Мамлакатимизда олимлар ва ёш истеъдод соҳибларини жамлаш учун шароитлар яратилмоқда. Фуқароларимиз томонидан турли соҳаларда яратилган кўплаб сунъий интеллект маҳсулотлари борки, улар аллақачон жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини тортган ва биз бундан фахрлансак бўлади. Сунъий интеллект иқтисодиёт, саноат, илм-фан ва технологияни ривожлантиришда улкан салоҳиятга эга»,
— дейди Рақамли ривожланиш вазири Багдат Мусин.
Форумнинг икки кунлик дастуридан давлат раҳбари иштирокидаги ялпи мажлис ва у билан one-to-one учрашувлар, халқаро маърузачилар иштирокидаги 30+ панел сессиялари, шартномалар имзолаш, Google for Startupsдан тадбирлар. Форум доирасида энг яхши Digital Bridge Awards – энг яхши стартаплар, инновацион лойиҳалар ва тадбиркорларга бериладиган халқаро мукофот ҳам бўлиб ўтади. Шунингдек, форум доирасида 100 та қозоғистонлик ва хорижий технологик стартаплар ўзларининг инновацион ечимларини намойиш этадиган Стартап хиёбонининг тақдимоти бўлиб ўтади.
Кетма-кет беш йил давомида IТ-ҳамжамиятнинг алоҳида эътиборини тортаётган ва кенг жамоатчиликда қизиқиш уйғотаётган форумнинг ҳаяжонли воқеаси – Astana Hub Battle – энг яхши IТ-стартапларнинг энг йирик жангидир. Бу йилги жанглар соврин жамғармаси 4 баробарга оширилган.
«Бу йил биз Astana Hub Battle тушунчаларини бироз ўзгартирдик. Ғолиблар учта йўналиш бўйича тақдирланадилар – Best Social Impact, The Most Innovative, Exponential Growth. Мукофот жамғармаси эса 75 000 $ ошади, шундан 25 000 $ ҳар бир номинация учун ажратилади. Биз Қозоғистоннинг энг йирик инвесторларини жанг ҳакамлар ҳайъатига таклиф қилдик, шунинг учун расмий совринлардан ташқари, қизиқарли лойиҳалар ҳам ҳакамлар ҳайъатидан қўшимча таклифлар олиши мумкин»,
— дейди Astana Hub бош директори Магжан Мадиев.
Эслатиб ўтамиз, Astana Hub Battle экотизимда янги иштирокчиларни топиш, маҳаллий стартап маданиятини оммалаштириш ва технологик тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган. Жангда иштирок этиш учун стартаплар MVP ёки PMF босқичида кенгайтириладиган лойиҳага эга бўлиши керак. Авваллари танлов ғолиблари Kwaaka, NBfit, UvU, Parqour, EasyTap, Kid Security Кwаака стартаплари бўлганди.
Digital Bridge 2023 доирасидаги Astana Hub Battleда иштирок этиш учун аризалар 20 сентябрга қадар digitalbridge.kz сайтида қабул қилинади. Дастлабки кўрик танловдан ўтган 100 та энг рақобатбардош лойиҳа ҳакамлар ҳайъати олдида сўзга чиқиш имкониятига эга бўлади. Улар форумнинг биринчи кунидаги ярим финалда бир дақиқалик тақдимот қилиш имкониятига эга бўладилар. Ҳакамлар ҳайъати форумнинг иккинчи куни бўлиб ўтадиган финалда энг яхши ном учун курашадиган 10 та стартапни танлаб оладилар.
Форум сардорлари — IТ оламининг жаҳонга машҳур шахслари форум бошланишига яқинроқ эълон қилинади, аммо ташкилотчилар бу йил унинг ҳайратланарли бўлишини ваъда қилишмоқда. Бундан ташқари, анъанавий тарзда бир қатор кўргазмалар — корпорациялар, робототехника, IТ мактаблари, VC, минтақавий IТ-хаблар ва йирик IТ-компанияларнинг бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Digital Bridge халқаро технология форуми 2018 йилдан буён ҳар йили Остонада ўтказиб келинади. Digital Bridge ташкилотчилари Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва Astana Hub халқаро технопаркидир.
.
-
03 Декабрь03.12Илғор технологиялар ва инсон иродаси бирлашгандаРоссия компанияси Тошкентда замонавий бионик протезларни тақдим этди
-
22 Ноябрь22.11Хайрия ишларининг Остап БендериВолонтёр Перизат Қайратни қозоғистонликларнинг миллионлаб долларларини ўзлаштирганликда айблашмоқда
-
20 Ноябрь20.11«Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этмаса уят бўлади»Александр Крестинин — «Локомотив» даги фаолияти, ўзбек ва қирғиз футболи ҳақида
-
18 Ноябрь18.11ФотоТақвимга қарамасданТошкентда Янги йил арчаси ёқилди
-
15 Ноябрь15.11Туркийлар алифбосиНега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?
-
01 Ноябрь01.11Феноменал РенессансТошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди