Генерал Дўстум сафдошининг уйи вертолётлар ёрдамида қуршовга олинган

Қайсари уйидаги махсус хизмат аскарлари. Tolo News лавҳаси

Афғонистонда махсус хизмат аскарлари вертолётлар ёрдамида бир неча соат қамалдан сўнг мамлакат президенти ўринбосари, генерал Дўстумнинг сафдоши ва норасмий қуролли гуруҳларни бошқарган Низомиддин Қайсарининг уйини ишғол қилган. Бу ҳақида MenaFN хабар беради. Айрим манбаларга кўра, Қайсари ўлдирилган, бошқалари эса унинг қўлга олинганини ёзади, Дастлабки маълумотларга кўра, Қайсари яшириниб олган.

Низомиддин Қайсари авваллари мамлакат шаҳарларининг бирида полиция маҳкамасини бошқарган. У 2018 йили лавозимини суиистеъмол қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган ва кейинчалик қўйиб юборилган.

Норасмий маълумотларга кўра, Мозори-Шарифда яшаган Қайсари ихтиёрида бир неча юз қуролланган одамлар бўлган. Маҳаллий ҳокимият эътироф эшитишича, Қайсарининг одамлари шаҳар хавфсизлигига таҳдид солиб, ишбилармон ва ер эгаларини доимо тунаб келганлар (Афғонистон Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, уларга нисбатан суриштирув ишлари олиб борилмоқда). 14 декабрь куни Қайсарининг Мозори-Шарифдаги уйини махсус хизматлар қуршаб олади. Khaama News хабарига кўра, Қайсари таслим бўлишдан бош тортган. Қуршовдаги уйда 150 нафар жангари (бошқа манбаларда ёзилишича 200 нафар одам) бўлган. Ўртада отишмалар содир бўлган.

Қайсари қароргоҳи вертолётлардан ўққа тутилган. Жавобан жангарилар гранатомётлардан ўқ узганлар. Ҳукумат қучлари ва Қайсари жангарилари ўртасидаги жанг деярди бир кун давом этган. 16 декабрь куни отишмалар тўхтайди. Жангарилардан 12 таси ўлдирилган, 30 нафари асирга олинган. Полиция маълумотларига кўра, Қайсари қочиб қолишга улгурган. Низомиддий Қайсари олдин Фарёб вилоятига қарашли Қайсар шаҳри полициясини бошқарган.

Шунингдек, у ушбу минтақада Абдурашид Дўстимнинг қуролли кучлар бўйича вакили бўлган. 2018 йили Қайсари ва унга қарашли ўнлаб одамлар маҳаллий маъмуриятга таҳдид солганликда айбланиб қўлга олинади. Бу ҳибс маҳаллий халқнинг норозилигига учрайди. Норозилик бетартибликка айланиб, унинг иштирокчилари Қайсарнинг озод этилишини талаб қилган ҳолда давлат хавфсизлиги бошқармасининг маҳаллий идорасини ишғол қилмоқчи бўладилар. Генерал Дўстум ҳам Қайсарининг ёнини олади. 2018 йилнинг сўнггида Низомиддин Қайсари озод этилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ