Ростов областида Иккинчи Жаҳон урушида ҳалок бўлган марказий осиёлик жангчиларнинг устихонлари топилди

"Зов сердца" отрядининг изқуварлари. "Одноклассники" тармоғидаги отряд саҳифасидан олинган фотосурат

Россиялик изқуварлар Ростов областида Улуғ Ватан уруши давомида ҳалок бўлган Қизил армия аскарлари дафн этилган қабрларни топдилар. Уларнинг орасида Марказий Осиё республикаларида туғилган бир неча ўнлаб одамлар бор. Бу ҳақда “Фарғона” агентлигига “Зов сердца” (“Қалб чақириғи”) изқуварлик ҳаракатининг раҳбари Дмитрий Воронов маълум қилди.

Изқуварлар 33 нафар ўзбекистонлик, 31 нафар қозоғистонлик, беш нафар қирғизистонлик ва битта тожикистонлик аскарларнинг устихонларини аниқладилар. Гуруҳ иштирокчилар, шунингдек, тўртта арманистонлик, тўққизта озарбайжонлик, саккизта белоруссиялик ва ўн битта грузиялик аскарларнинг жасадлари қолдиқларини топдилар.

Ҳаракат иштирокчилари ҳалок бўлган жангчиларнинг яқинлари ва қариндошларини топишга ёрдам берилишини сўрашяпти. Воронов таҳририятимизга жасадлари бўйича шахси аниқланган марказий осиёлик уруш иштирокчиларининг номи киритилган тўлиқ рўйхатини ҳамда ҳалок бўлганлар тўғрисидаги мавжуд маълумотларни тақдим этди.

1941-1945 йиллларда бўлиб ўтган Улуғ Ватан урушида Ўзбекистон ССРдан деярли 1,5 миллион, Қозоғистон ССРдан 1,3 миллион, Қирғизистон ССРдан 363 минг, Туркманистон ССРдан 300 минг, Тожикистон ССРдан 290 минг жангчи иштирок этган. Урушда 600 минг ўзбекистонлик, 410 минг қозоғистонлик, 130 минг қирғизистонлик, 100 минг тожикистонлик ва 86 минг туркманистонлик фуқаро ҳалок бўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ўзбекистонда миллион дастурчи тайёрлаш бўйича вазифани қандай қилиб бажаришаётганлари ҳақида

  • Шарқ музейининг Ўрта Осиё зали бўйлаб видеосаёҳат

  • Блогер Умид Ғофуров мулозимлар қандай қилиб бир пайтлар кўм-кўк бўлган шаҳарни чўлга айлантираётганларини кўрсатади

  • Тошкент илк бор ўз ҳарбийларини Москвадаги Ғалаба парадига юборди. У ерда аскарлар қўшнилар билан қўшилиб кетди