ЖССТ коронавирусга чалиниши ўсишининг рекорд даражасини қайд этди

Pixabay.com сайти фотосурати

Дунё бўйича бир кеча-кундуз ичида коронавирус инфекциясини юқтириб олишнинг рекорд даражадаги миқдори– 183 020 та янги ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) 21 июнь кунги ҳисоботида сўз юритилган.

Ушбу қайғули рекорд ўрнатишда Бразилия (55 минг), АҚШ (37 минг) ва Ҳиндистон (15 минг) етакчилик қилмоқда. Бир сутка давомида 4,7 минг нафар бемор вафот этди. Олдингги рекорд ўсиш 181 минг кишини ташкил этган бўлиб, 18 июнь куни қайд этилганди. Ўлимлар сони 4 мингдан ошиб, 462 мингга яқинлашиб қолган.

Коронавирус инфекциясини юқтириш бўйича АҚШ (2,2 миллион), Бразилия (1 миллион), Россия (585 минг), Ҳиндистон (410 минг) ва Буюк Британия етакчи бешлик мамлакатлари рўйхатидан жой олган.

Коронавирус инфекциясидан ўлганлар сони бўйича биринчи ўринда – АҚШ (120 минг), иккинчи ўринда Бразилия (деярли 49 минг, + 1206 та ўлим бир суткада) жойлашган. Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот лойиҳасида 21 июнь кечки пайтда тақдим этган маълумотларда бошқа рақамлар келтирилган: ўлганларнинг умумий сони – 50,6 минг (+ 641 та ўлим бир сутка ичида).

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё бйича коронавирус инфекциясини юқтириб олинишининг 8,7 миллион ҳолатини қайд этган, шундан Америка қитъасига 4,2 миллион, Европага – 2,5 миллион, Африкага – 216 минг, Жануби-Шарқий Осиёга – 580 минг, Шарқий Ўртаер денгизига (шу жумладан, Греция, Хорватия, Туркия, Черногория) – 897 минг ва Тинч океани ғарбий қисмига 204 мингта ҳолат тўғри келади.

Жон Ҳопкинс университети маълумотига кўра, инфекция юқтириб олган одамларнинг умумий сони – 8,9 миллион, ҳалок бўлганлар сони – 467 мингдан зиёд.

Қозоғистонда ўтган кун давомида касаллик юқтириб олишнинг 507 та ҳолати қайд этилди, ўсиш 2,9 фоизни ташкил этди. Шу вақтнинг ўзида умумий статистикага киритилмаган 964 та симптомсиз (COVID-19 касаллигининг клиник аломатларини намоён этмаган) инфекция ташувчилари аниқланди. Бу республикада эпидемия бошланганидан бери бир сутка давомида энг кўп симптомсиз инфекция ташувчилари аниқланган кун бўлиб қолди. Олдинроқ антирекорд бир суткада 778 кишини ташкил этган. Қозоғистонда жами сипмтомсиз инфекция ташувчиларининг сони 9809 кишини ташкил этади.

Қирғизистонда ҳам инфекциядан зарарланган одамларнинг сони ошиб бормоқда, бу мамлакатда бир суткада касаллик юқтириб олинишининг 170 та ҳолати қайд этилди, беморларнинг умумий сони 3151 тага етди. Мамлакат бош вазири Қубатбек Боронов Коронавирусга қарши кураш бўйича республика штабининг навбатдан ташқари мажлисида аҳвол бундан ҳам бадтар бўлишига тайёр бўлиб туришга чақирди. “Ижтимоий тармоқларда у ёки бу касалхонада беморлар қабул қилинмаётгани тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда. Ҳозирча бундай ҳолатларнинг сони бармоқ билан санайдиган даражада. Бироқ вазият бундан ҳам бадтар ёмонлашиб кетишига тайёр бўлишимиз керак, бундай ҳолатда бўш ўринлар билан боғлиқ муаммоларнинг пайдо бўлиши ҳеч гап эмас. Тез медицина ёрдами ишини мувофиқлаштириш зарур”, — дея билдирди у.

Тожикистонда коронавирусга оид ягона миллий Covid.tj портали 21 июнда 58 та инфекцияга чалинишнинг янги ҳолати аниқланганини маълум қилади. Эпидемия бошланганидан бери 5457 та коронавирусга чалинган одамлар қайд этилган.

Ўзбекистонда соат 23:00 га кўра, коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 6315 та одамни ташкил этиб, бир суткада ўсиш +162 бўлган, Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси орасида ушбу инфекция чалинганлар ҳамон аниқланмоқда.

7 июнь куни коронавирус инфекцияси юқтириб олиши ўсишининг 136 мингтани ташкил этиши қайд этилганидан кейин ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус COVID-19 атрофидаги вазият ёмонлашиб кетганини эълон қилди. Ташкилот касалланишнинг иккинчи тўлқини авжига чиқиши мумкинлигига эътиборни жамлашга маслаҳат бермоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди