Ким Чен Ин КХДРда коронавирус йўқлигининг сабабини тушунтириб берди

Ким Чен Ин . Aririang News YouTube-каналига қўйилган видеодан кадр

Корея Халқ Демократик Республикасининг (КХДР) давлат раҳбари Ким Чен Ир коронавирус мамлакатга Корея Меҳнат партияси сиёсий бюросининг олиб бораётган оқилона сиёсати туфайли кира олмади, деб маълум қилди. Ушбу баёнот KCNA (Korea Central News Agency) агентлиги томонидан тарқатилган.

“Биз соғлиқни сақлаш соҳасидаги жаҳон инқирозига қарамай, тўлиқ ҳолда хавфли вирус тарқалишининг олдини олиб, эпидемияга қарши вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қола олдик”, — деди Шимолий Корея раҳбари сиёсий бюронинг олти ойлик эпидемияга қарши кураш натижаларига бағишланган мажлисида.

У буни “узоқни кўра билган ҳолда бошқарувнинг ёрқин ютуғи” ҳамда Партия Марказий Қўмитасининг кўрсатмаларига оғишмай риоя қилган корейсларнинг “юксак онглилик ҳисси” натижаси деб атади. Шу билан бирга, у қўшни мамлакатларда эпидемия тўлқинининг қайта бошланиши кузатилаётгани боис, фуқароларни “ҳушёрликни максимал даражада” сақлаб қолишга, эпидемияни олдини олишга йўналтирилган чораларни бўшаштирмасликка чақирди.

Сиёсий бюро мажлиси 2 июль куни ўтди, бу вақтга келиб коронавирусдан зарарланган мамлакатларнинг кўпи карантин чораларини енгиллатди, вирус 10 миллиондан зиёд одамга юқди ва 500 мингдан зиёд одамнинг ҳаётига нуқта қўйди. Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда бўлиб ўтган VII қурултойда Ким Чен Ин Корея Ишчи партиясининг раиси этиб сайланган.

КХДР расмийлари мактабларни очдилар, бироқ оммавий йиғилишларни тақиқлаб, фуқароларга жамоат жойларида тиббий ниқобларда юриш мажбуриятини юкладилар. КХДР Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдиришича, портларда ва қуруқликдаги чегараларда ҳар куни юзлаб одамлар мунтазам равишда COVID-19 инфекциясига текширувлардан ўтиб туришмоқда ва яқинда ўтказилган 922 та тестларнинг ҳаммаси манфий натижа берган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирусга чалинишнинг бирорта ҳолати қайд этилмаган яна битта давлат бор, бу ҳам бўлса Ўзбекистонга қўшни Туркманистон. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) апрель ойида бу мамлакатга ташриф буюриш истагини билдирди, аммо бу ҳақда республика расмийлари билан келиша олмади. Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Рашид Мередов 19 июнь куни ЖССТ миссияси июль ойининг бошида қабул қилинишини маълум қилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди