Хитой элчсихонаси «Самарқандлик пайғамбарга» коронавирус келиб чиқиши тўғрисидаги жумбоқни эслатди

«Самарқандлик башоратчи»

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот котиби «Самарқандлик пайғамбарга» Хитой биринчи бўлим коронавирус инфекцияси ҳақида хабар берганини, аммо унинг мамлакати вируснинг «ватани» эмаслигини эслатиб қўйди. Матбуот котибининг шарҳи дипломатик ваколатхонанинг Telegram-каналида чоп этилган. Хабарномада коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларгача ҳозиргача аниқлик киритилмагани, айрим илмий изланишлар эса унинг Хитойдаги 2019 йилда бошланган эпидемиядан анча олдин бошқа жойларда пайдо бўлганига кўрсатмоқда.

Бундан бир кун аввал Самарқанднинг STV телеканали ижтимоий тармоқлардан олинган видеороликни намойиш этди, унда қария одамнинг ўзини ер юзида юрган одамларни вабодан қутқариш учун юборилган «Аллоҳнинг элчиси” дея эълон қилаётгани, бунинг учун у Хитойга бориб «ўлим масканини» зиёрат қилиши кераклигини билдираётгани тасвирланган.

«Аллоҳнинг янги элчиси»нинг исми ҳақида маълумот берилмаган, бироқ Самарқанд вилояти ИИБ маълумотига кўра у 1962 йилда туғилган бўлиб, Самарқанддаги маҳаллаларнинг бирида истиқомат қилар экан. «Пайғамбар» 1980-1982 йилларда Афғонистондаги ҳарбий можаролар давомида жангавор ҳаракатларди иштирок этган, контузия олган. Самарқанд вилояти психоневрология диспансери мутахассислари бу одамнинг руҳий ҳолатини текширмоқчи бўляптилар.

Айни пайтда COVID-19 коронавирус инфекциясини келтириб чиқарувчи SARS-CoV-2 нинг келиб чиқиши тўғрисида турли альтернатив фаразлар мавжуд. Мисол учун, июнь ойининг охирида España mía Telegram-канали Барселона университетининг 2019 йил 12 март куни оқинди сувларининг музлатиб қўйилган намуналарида SARS-CoV-2 борлиги аниқланини маълум қилганди. Вирус намуналарда Испанияда COVID-19 билан касалланишнинг биринчи ҳолати эълон қилинишидан 41 кун олдин, яъни 2020 йил 15 январь куни аниқланган.

Шунингдек, вирус аслида хитойлик олимлар тадқиқотларининг маҳсули бўлиб, унинг тарқалиши лабораториядан сизиб чиқишининг натижаси бўлгани борасида гумонлар ҳам бор. Шу билан бирга, бир қатор мамлакатлар эпидемия кўламларини яширишда тўғридан-тўғри Пекинни айбладилар ҳамда вируснинг келиб чиқишининг сабабларини мустақил текширувини ўтказишни талаб қилдилар.

Коронавирус инфекцияси пандемияси келтириб чиқарган саросимадан фирибгарлар фойдаланишмоқда, улар, мисол учун, ҳимоя ниқоблари атрофида юзага келган ажиотажда катта пул ишлаб олишяпти ёки бўлмаса, соғлиқни сақлаш органлари вакиллари номидан чиқиб, одамлардан ўзлари учун керакли маълумотларни аниқлаб олмоқдалар.

Ўзбекистонда 19 июль соат 23.00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганларнинг сони 16 752 тага етган. Ўлимлар сони 0,5 фоизни ташкил этиб, 87 киши вафот этган. 9 279 нафар бемор соғайиб кетган. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 7386 нафар бемордан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Жон Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйича инфекцияга чалиниш ҳолатларининг ўсиш миқдори бўйича янги рекорд натижи қайд этилган — 259 848. Коронавирусдан зарарланганларнинг умумий сони 14,3 миллиондан ошиб кетди, 602 138 киши вафот этди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ