Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Ўзметкомбинат»ни қатор имтиёзлардан маҳрум этиш таклифини киритди

"Ўзметкомбинат"да ишлаб чиқариш . Nuz.uz сайти фотосурати

«Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятининг қора металл парчалари ва чиқиндиларини сотиб олиш бўйича мутлоқ ҳуқуқининг бекор қилиниши Ўзбекистондаги металл маҳсулотлари бозорининг барча иштирокчиларини бозор иқтисодиёти тамойили асносида ишлашига мажбур қилади. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг корхона эътирозига жавобан берган баёнотида мана шу ҳақда гап юритилади, деб хабар беради қўмитанинг матбуот хизмати.

1 июль куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси қатор корхоналарнинг имтиёзлардан маҳрум этилишига доир президент фармони лойиҳасини эълон қилганидан сўнг бу борада бахс-мунозаралар кучайди. Ҳужжатда «Ўзметкомбинат» ва рангли металлни қайта ишлаш комбинатининг металл парчаларини сотиб олишдаги экслюзив ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисида сўз юритилади.

«Ўзметкомбинат» раҳбарияти бундай таклифга мутлоқ қарши чиқди. Унинг фикрига кўра, қарор бу соҳани поракандаликка олиб келиши мумкин. Компания монополия мавқеининг бекор қилиниши хом-ашё импортини йилига 186% ўсишига олиб келишини таъкидлайди. Хориждан металл сотиб олиш сарфлари $197 млн.дан $367 млн.гача ортади. Бу корхона унумдорлигини пайсайтириб, давлат бюджетига тушумларни кескин камайтириб юборади. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг мазкур ташаббуси охир-оқибатда комбинатни банкрот қилади ва бу 120 минг нуфузли Бекобод шаҳрида коллапсни юзага келтиради, дейилади «Ўзметкомбинат» мурожаатида.

Қонун лойиҳаси муаллифлари ўзларининг контраргументларини келтирадилар. Монополистлар томонидан ўрнатилган паст харид нархи мамлакатда қора бозорни юзага келтирган. Унда ишбилармонлар аҳолидан металл парчаларини жаҳон бозори нархига яқин реал нархда сотиб оладилар. Натижада «Ўзметкомбинат» 40 фоизгача хом-ашёни импорт қилмоқда. Сотиб олиш механизмининг шаффоф эмаслиги оқибатида, корхона рақобатчиларга нисбатан металл парчаларини четдан 1,3 баробарга қиммат сотиб олмоқда.

Қўмита металл парчаларининг қора бозори жорий этилган чекловлар туфайли вужудга келганини таъкидлайди. Унга кўра, савдо бозорида барча учун тенг рақобат муҳитини яратиш, «сунъий тўсиқларни» олиб ташлаш, қора металл парчаларини самарали харид қилишни йўлга қўйиш ва маҳсулотлар савдо бозорини «инкор этиш», шундай қилиб, металл маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни зарур ҳом-ашё билан шаффоф таъминлашни жорий этиш ва бозор иқтисодиёти қонунларига мувофиқ металл буюмлар савдосини йўлга қўйишга мажбур қилади.

Бундан ташқари, «Ўзметкомбинат» АЖ йиллар давомида давлат монополияси ҳисобланиб, бир неча бор имтиёзар ва преференцияларга эга бўлган. Лекин кейинги пайтда республикада хусусий инвестициялар ҳисобига металл маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этилган ва улар ҳеч қандай имтиёзларсиз юқори самарадорликкак эришмоқдалар. «Йирик ишлаб чиқарувчи ва йиллар давомида ҳурда сотиб олиш учун ўрнатилган тизим ва инфратузилмаси мавжуд ҳисобланган йирик металл ишлаб чиқарувчи корхона учун «иссиқхона» шароитини яратиш сабаб бозор ривожланишининг секинлашишига олиб келиши мумкин бўлган ва барча мавжуд имкониятлардан фойдаланиш ҳуқуқидан махрум қилувчи асоссиз қарордир», – дейилади қўмита мурожаатида.

Гарчи қўмита ташаббуси «Ўзбекипаксаноат», Халқ банк, Акфа университети, Миллий гвардия, «Ўзбекинвест», «Давлат белгиси» ва бошқа ташкилотларга таалуқли бўлсада, фақат «Ўзметкомбинат» Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан имтиёзларни бекор қилиниши борасида очиқчасига бахсга киришган ягона корхона бўлди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ