Миллий гвардия ходими ёш болани ўлдиргани учун 19 йилга қамалди

Accuacct.com сайти фотосурати

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди турмуш ўртоғининг 2,5 ёшдаги жиянини ўлдиргани учун Миллий гвардия ходими С.Халимовга 19 йил қамоқ жазосини тайинлади. Айбдор жиноятни маст ҳолда амалга оширган, деб хабар беради «Газета.uz» нашри республика Олий суди маълумотига таянган ҳолда.

Маълум бўлишича, ўлган боланинг онаси Туркияда ишлаган, отаси эса оиласини ташлаб кетган. Дастлаб болага энага қарайди, кейин эса она боласини пул эвазига қараб туришга рози бўлган опасига қолдириб кетади.

Инцидент 31 январь куни пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек туманида содир бўлади. Бола холасини эри бўлган Халилов уйга маст ҳолда қайтиб келади ва дастлаб хотинини, кейин болани ура бошлайди. Бола бошидан, бели ва елкасидан қаттиқ зарбалар олади. Тергов материалларида эркакнинг авваллари ҳам болани бир неча бор таҳқирлагани, унга тана жароҳатларини етказгани қайд этилган.

Эртаси кун хотини эрига болакайнинг ўлиб қолганини айтганда, Халимов болани олиб Тошкент вилоятидаги қариндошлариники боради ва унинг зинапоядан йиқиб ўлганини айтади. Бироқ, ўлим гувоҳномасини беришга масъул қишлоқ фельдшери бу версиядан шубҳаланади. Боланинг момоси ҳам ўлим тафсилотига ишонмай, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилади. Суд-тиббий экспертизаси боланинг калтакланиш оқибатида ўлганини аниқлайди. Бола ўлимига миянинг суюлиши, бош чаноқ жароҳати ва мияга қон қуюлиши сабаб бўлгани маълум бўлади.

Тошкент шаҳар суди билан Халимов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-модда, 2-банди («Қасддан одам ўлдириш») ва 110-модда 2-банди («Муттасил равишда дўппослаш») билан айбдор деб топди. У жазони умумий режим колониясида ўтайди.

Марказий Осиёдаги мигрантлар чет давлатларга ишга кетарканлар одатда болаларини қариндош-уруғларига ташлаб кетадилар ва бу оилаларда болаларга яхши қарамасликлари мумкин. 2019 йили қўшни Қирғизистонда ёш болаларнинг ўлимига уларнинг қариндошлари ва энагалари сабаб бўлгани билан боғлиқ мудхиш воқеалар содир бўлганди. Республика ҳукумати мигрантлар болалари рўйхатини тузиб, уларни ижтимоий хизматлар томонидан назоратга олиш тўғрисида қарор чиқарди. Лекин шунга қарамасдан 2020 йили болалар ўлимига доир хабарлар яна пайдо бўла бошлади.

Қирғизистоннинг Жалол-обод области, Сузоқ районида шу йил январь ойида икки ёшар бола калтаклардан ўлган. Бола она томонидан етим бўлган, отаси эса Россияга ишлагани кетган. Бола бир аёлга ташлаб кетилган. Январь ойида Иссиқ-қўл областининг Оқ-Суй районида бир яшар қизалоқ ўлади. Боланинг онаси Туркияга ишлагани кетган бўлган. Чақалоққа она томонидан момоси ва бошқа қариндошлари қараб туришган. Боланинг туғма нуқсондан ўлганини даъво қилишган бўлсада, лекин чақалоқнинг ота томонидаги қариндошлари унинг калтаклардан ўлганини иддао қилганлар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ