«Аэрофлот» пандемия туфайли Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга мунтазам рейсларини бекор қилди

"Аэрофлот" матбуот хизмати фотоси

«Аэрофлот. Российские авиалинии» авиакомпанияси халқаро йўналишлар бўйича мунтазам рейсларнинг бир қисмини 31 августгача бекор қилишга мажбур бўлганини эълон қилди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Европа, Осиё ва Американинг деярли 90 та шаҳрига рейсларнинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарор «белгиланган манзиллар бўйича эпидемиологик чекловларнинг амал қилишини инобатга олган ҳолда» қабул қилинган. Хусусан, 31 августгача Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон йўналишидаги рейслар бажарилмайди. Ақтау, Ақтобе, Олма-Ота, Атирау, Бишкек, Бухаро, Қарағанда, Қўстанай, Қизил Ўрда, Нур-Султан, Ўш, Тошкент, Чимкентга рейслар бекор қилинган.

Сотиб олинган чипталарни ваучерларга алмаштириш ёки пулларини қайтариб олиш мумкин бўлади.

Россия 1 августдан бошлаб Буюк Британия, Туркия ва Танзания билан авиақатновларини янгидан бошлаб юборди. Олдинроқ Роспотребнадзор авиация алоқалари тикланиши мумкин бўлган мамлакатларнинг дастлабки рўйхатини тузиб чиққанди. Булар – Буюк Британия, Венгрия, Германия, Дания, Италия, Нидерландлар, Норвегия, Польша ва Финляндия, шунингдек, Хитой, Вьетнам, Мўғулистон ва Шри-Ланка. ТАСС ўз манбаларига таяниб Россия 11 августгача барча мамлакатлар билан авиақатновларни очишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берганди. Бироқ россияликлар учун чегаралар очилмади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Россияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида

  • Нима учун Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилиши ёмон ғоя экани ҳақида

  • Қозоқларнинг сўнгги кўчманчи империя дастидан қандай омон қолгани ҳақида