Ашхабоддаги идора ходимлари мажбуран COVID-19дан тест топширмоқдалар

Ашхабод аҳолиси . "Азатлик"фотосурати

Ашхабоддаги идора ходимлари поликлиникаларда мажбуран COVID-19 дан тест топширмоқдалар. Бу ҳақда 7 август куни «Азатлик» радиоси хабар беради.

Нашрга маълум бўлишича, бу ҳақда 6 август куни юқоридан топшириқ берилган. Коронавирусга чалинмаганлик тўғрисида маълумотнома келтирмаган ходим ишга қўйилмайди. Шу билан бирга, тиббий муассасаларда ташхисда мусбат натижаларни қайд этиш тақиқланганини маълум қилмоқдалар. Беморни касалхонага юбориш учун врачнинг ўзи беморнинг ишхонасига анализ натижаларини маълум қилади.

Поликлиникалардаги анализлар пулли бўлиб, идора ходимлари 100 манат ($28,5) тўлайдилар. Туркманистонда номига мажбурий тиббий суғурталаш мавжуд, лекин «суғуртага кирмайдиган» барча тиббий хизматлар пулли. Бу қоида ҳатто касалликдан даволаниб, ўқишга қайтаётган мактаб ўқувчисига ҳам таалуқлидир.

«Хроника Туркменистана» нашрига кўра, ички авиарейсларда учаётган йўловчилардан COVID-19 йўқлигига доир маълумотнома талаб қилинмоқда. Уларга ҳам поликлиникада анализ топшириш маслаҳат берилади. Мамлакатда автобус ва темир йўл ҳаракатлари тўхтатилгани ҳисобга олинса, республика ичида авиапарвоз ягона ҳаракат манбаидир.

Туркманистон коронавирус етиб бормаган кам сонли мамлакатларидан бири эканини иддао қилади. Июль бошида икки ойлик келишувлардан сўнг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти миссияси ушбу мамлакатга ташриф буюрди. ЖССТ эспертлари намунали касалхоналарни кўрганидан сўнг, эпидемия йўқлиги борасида ҳукумат иддаосини инкор этишга уринмади. Бироқ, миссия ҳукуматга мамлакатда ҳар қалай коронавирус борлигини тасаввур қилишни маслаҳат берди. Шундан бери Туркманистон ҳукумати мамлакатда кескин карантин чораларини кўрмоқда, лекин бу чораларни пандемия билан боғламаяпти. Масалан, одамлардан ниқоб тақиб юриш талаби ҳавода мавжуд қандайдир хавфли чанг мавжуд экани билан изоҳланади. Лекин муставил ОАВ мамлакатда пневмонияга чалинган одамларнинг сони кўплиги ва бундан даволаниш қиммат эканини таъкидлаб келади. Туркманистонда беморнинг даволаниши мажбурий ҳисобланади. Даволанишга ҳамёни чидамаган айрим беморлар касалхонада ноқонуний ушлаб турилгани устидан полицияга шикоят қилганлар. Лекин полиция бундай мурожаатларга пинагини бузмайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Туркманистон терма жамоаси дарвозабонига чет элга чиқиш тақиқланди

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида