Бир минг тўрт юздан ортиқ афғон қочқинлари Тожикистон ҳудудида қўним топдилар

Видеорепортаждан кадр

7 июль куни Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилояти маъмурияти Facebook-саҳифасида Афғонистондан қочиб ўтган 400 нафар қочқин тўғрисида видеорепортаж эълон қилинди. Қочқинлар тинч афғон аҳолисидан иборат. Видеороликда афғонлар бошпана бергани учун тожик ҳукуматига ўз миннатдорчилигини билдиради.

— Толиблар бостириб келганда, омон қолишга умидимиз қолмаганди. Тожик ҳалқи бизларга дўстона бағрини очди. Тожикистон бизни қабул қилди, озиқ-овқат, транспорт билан таъминлади, хавфсизлигимиз учун барча шароитни яратиб берди, — дейди қочқинлардан бири.

Қочқинлар уч кун Хорогда (вилоят маркази) бўлишди, сўнг улар хавфсиз жойга кўчирилдилар. Видеорепортажда Хорог маъмурияти қочқинларга шароит яратиб берганлиги таъкидланади.

Бундан олдин вилоят маъмурияти толиблар дастидан қочиб ўтган 1000 нафар Афғонистон фуқаросига бошпана берганини маълум қилганди.

Шундай қилиб, Тоғли Бадахшон автоном вилояти камида 1400 нафар афғон қочқинини қабул қилган, уларнинг аксариятини аёллар, болалар ва қариялар ташкил этади.

Аввалги хабарларда Афғонистон ҳукумати қўшинлари ҳарбийлари қўшни Тожикистон ҳудудига кечинишга мажбур бўлгани айтилганди. Кейинчалик 2300 га яқин афғон аскарлари Афғонистонга қайтарилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди