Афғонистон ўзбеклари етакчиси Дўстум ватанига қайтди

Абдул Рашид Дўстум. Twitter дагиTOLOnews саҳифаси фотосурати

Афғонистон ўзбек жамиятининг етакчиси маршал Абдул Рашид Дўстум Туркияда даволангандан сўнг ўз юртига қайтди. Бу ҳақда TOLOnews телеканали ўзининг Twitterдаги саҳифасида хабар қилади.

Дўстум июнь ойининг иккинчи ёрмида Афғонистонни тарк этди. Айрим оммавий ахборот воситалари «Толибон» ҳаракати (Россия ва бир қатор давлатларда тақиқланган ташкилот)нинг кенг кўламли ҳужумлар бошлаганини, жумладан мамлакат шимолида ўзбеклар зиж яшайдиган провинциялардаги ҳаракатини маршалнинг Афғонистонни тарк этиши билан боғлаганди.

Маршалнинг расмий вакиллари Дўстумнинг Туркияга қандли диабет хасталигидан режали даволаниш учун кетганини маълум қилишганди.

Қўшимча қилиб шуни айтиш лозим, 1990-чи йиллари Дўстум ўз армиясини бошқарган ва у толибларга қарши муваффақиятли жанглар олиб борган. 2001 йили АҚШ армияси Афғонистондаги ҳарбий операцияларини бошлаганда айнан Дўстум қўшинларини қўллаб-қувватлаганди.

Ўтган йил сентябрда Дўстум маъқола эълон қилди ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Ассамблеясида «Ўзбек тилим, миллатим — менинг ғуруримдир» деб номланган нутқини «тарихий воқеа» дея баҳолаб, Ўзбекистоннинг афғон муаммолари ечимидаги иштирокидан «ижобий натижалар кутишини» билдирганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди