Тошкент халқаро кинофестивалида турк киноси намойиш этилади

Фирдавс Абдуҳолиқов ўзбек ва турк кино ижодкорлари даврасида. Ўзбекистон кинематография агентлиги матбуот хизмати фотосурати

«Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалида турк киноси намойиш этилади, дея хабар беради Ўзбекистон кинематография агентлигининг ахборот хизмати.

Бухорода Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов туркиялик киноижодкорлар делегацияси раҳбари, TESIYAPDER теле- ва кинематографик фильмлар продюсерлари ассоциацияси президенти, YEKON кузатув кенгаши аъзоси, Париж маданият ва санъат уюшмаси вице-президенти Сами Дюндар билан учрашди.

Учрашувда «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалида Туркия киноижодкорлари делегациясининг иштироки, улар томонидан тақдим этиладиган фильмлар сони ва таркиби муҳокама қилинди. Томонлар бир қатор қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Учрашувда X7-Telecom GmbH бошқарув кенгаши раиси, MUSIAD Европа мустақил саноатчилари ва ишбилармонлари ассоциацияси президенти, «Dark Istambul Media A.Ş» бош директори Бурхан Саглам, Бутунжаҳон лойиҳа ташкилоти директорлар кенгаши аъзоси, Саноат дизайнерлари профессионал уюшмаси президенти, Ижодий ташаббуслар кенгаши раиси, Design Turkey ижроия кенгаши аъзоси Э. Сертак Эрсаин, Турк дунёси ҳужжатли фильмлари кинофестивали ташқи алоқалар бўйича директори, Турк дунёси киноижодкорлари уюшмаси координатори Байрам Байраммуҳаммедов ва «Бухорийлар» МЧЖ директори Улуғбек Абдуллаев иштирок этишди.

«Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали 1968 йилдан 1997 йилгача Тошкентда ўтказилган ўша машҳур «Осиё, Африка ва Лотин Америкаси кинофестивали»нинг вориси ҳисобланади.

Афсонавий кинофестивалнинг қайта жонланаётгани ўтган йил қишда маълум бўлганди. Бу йили у Тошкентда 28 сентябрдан 3 октябргача ўтказилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ