Қирғизистон собиқ бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиевга нисбатан жиноий иш ёпилган. Бу ҳақда 24.kg агентлиги собиқ ҳукумат раҳбарининг баёнотига таяниб хабар берди.
Унинг сўзлари кўра, иш 2021 йил августида ёпилган. Тергов Абилгазиевнинг ҳаракатларида жиноят таркибини аниқламаган.
Эслатиб ўтамиз, Абилгазиев ноқонуний бойиб кетишда айбланган эди. Тергов маълумотларига кўра, у бош вазир бўлганида «Қумтор Голд Компани» ЁАЖга қўшимча равишда геология-қидирув ва олтин қазиб олиш учун ҳудудлар ажратилганлиги ҳақидаги қарорни имзолаган. Коннинг умумий майдони икки бараварга ошган ва 26,3 минг гектарни, шу жумладан бир нечта музликлар ва қўриқхоналар ҳудудини ўз ичига олган.
Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, Абилгазиев давлат хизматида бўлган вақтида ўз мол-мулкини расмий даромадидан бир неча баравар кўп ноқонуний равишда оширган. Бу вақт ичида у Бишкек, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида қимматбаҳо кўчар ва кўчмас мулкларни сотиб олган, элита кўп қаватли уйлар қурилишига молиявий сармоя киритган, ушбу активларни сохта номзодлар номига ўтказган.
Абилгазиев ўтган йил январь ойида Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторига жўнатилган эди. Бироқ, у етти ойдан кейин озодликка чиққан. Ўтган йил август ойида Қирғизистон собиқ бош вазири зарарнинг бир қисмини қоплаган ҳолда 50 миллион сўм (ўша пайтдаги курс бўйича 591 минг доллар) тўлаган.