Байден маъмуриятининг юқори мартабали мулозимлари шанба куни Қатар пойтахтида толиблар* билан «Ал-Қоида» етакчиси Айман ал-Завоҳирий Кобулдаги қароргоҳида АҚШ томонидан ўлдирилганидан сўнг биринчи марта юзма-юз учрашди, деб хабар қилади CNN музокарачиларга таяниб.
АҚШ маъмурияти Марказий разведка бошқармаси директори ўринбосари ва Давлат департаментининг Афғонистон бўйича масъул юқори мартабали мулозимини Доҳадаги махфий учрашувга юборди. Толиблар делегациясига Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти разведка бошқармаси раҳбари Абдул Ҳақ Восик бошчилик қилди.
CNN шунингдек, Марказий разведка бошқармаси ва АҚШ Давлат департаменти учрашув ҳақида изоҳ беришдан бош тортгани ҳақида хабар беради.
Шарқшунос ва Афғонистон бўйича мутахассис Андрей Серенконинг фикрича, «Толиблар ва АҚШ ҳеч қандай душман эмас, балки мулоқот бўйича шерикдирлар. Бундан ташқари, жуда аниқ, махсус хизматлар раҳбарлари даражасида». Бу ҳақда А. Серенко ўзининг муаллифлик Telegram-каналида ёзган.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).