Россия Экстремал вазиятлардаги журналистика марказининг собиқ раҳбари Олег Панфилов Грузияда вафот этди

Олег Панфилов. Унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан олинган фотосурат

Россия Экстремал вазиятлардаги журналистика марказининг собиқ раҳбари Олег Панфилов Грузияда вафот этди. Бу ҳақда 10 февраль куни унинг рафиқаси Оксана Маслак маълум қилди.

Олег Панфилов 1957 йил 7 сентябрда Ленинобод (ҳозирги Хўжанд) шаҳрида туғилган. Ленинобод давлат педагогика институтини тамомлаган. Дастлаб ўқитувчи бўлиб ишлаган, кейин Тожикистон телевидениесида кўрсатув олиб борган, «Комсомолец Таджикистана» газетасида журналист, Associated Press агентлиги, «Независимая газета» мухбири, 2010 йилгача «Озодли» радиоси (РФ да хорижий агент деб тан олинган) билан ҳамкорлик қилган. 60 га яқин китоблар муаллифи, ҳаммуаллифи ва тузувчиси, саккизта фильм сценарий муаллифи саналади.

Олег Панфилов Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг Москва бюросини бошқарган, 2000 йил 1 февралда Россия Журналистлар уюшмасининг инсон ҳуқуқлари бўйича тузилмаси сифатида ташкил этилган Экстремал вазиятлардаги журналистика маркази директори вазифасини бажарган.

2008 йил август ойида Россия ва Грузия ўртасида содир бўлган қуролли можародан сўнг Панфилов доимий яшаш учун Тбилисига кўчиб ўтишга қарор қилади ва кейинроқ Грузия паспортини олади.

Журналист Грузияга кўчиб кетиши сабабларидан бири сифатида Россияда сўз эркинлиги аҳволини тилга олади, у ерда «журналистлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун курашни хоҳламайдилар, расмийлар эса мустақил журналистика қолдиқларини янчиш учун турли хил тўсиқлар ярататадилар».

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ