Си Цзиньпин Хитойда учинчи муддатга раис этиб сайланган биринчи раҳбар бўлди

Си Цзиньпин. Синьхуа фотосурати

Си Цзиньпин ХХР раиси ва Хитой Халқ Республикаси Марказий ҳарбий кенгаши раҳбари этиб қайта сайланди. Бу ҳақда Синхьуа агентлиги хабар берди.

Қарор 14-чақириқ Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг 10 мартдаги сессиясида бир овоздан қабул қилинди.

Си Цзиньпин учинчи муддатга сайланган биринчи Хитой раисига айланди. Бу 2018 йили Хитой Конституциясига ўзгартиришлар киритилгандан сўнг мумкин бўлди, ундан давлат раҳбари бу лавозимни атиги икки беш йиллик муддатга эгаллаш ҳуқуқига эга деган қоида олиб ташланди.

Си Цзиньпин июнь ойида 70 ёшга тўлади. У 2012 йили Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Бош котиби, 2013 ва 2018 йилларда ХХР раиси этиб сайланган. ХКПнинг 19 ва 20 съездларида – мос равишда 2017 ва 2022 йилларда у Коммунистик партия Марказий қўмитасининг Бош котиби этиб қайта сайланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ