Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузоқ туманида яшовчи ва ўз қизини ўн йил давомида зўрлаганликда айбланаётган фуқаро умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Азаттиқ» (РФда хорижий агент сифатида тан олинган Озодлик радиосининг қирғиз хизмати) жабрланувчининг адвокати Мунара Оқилбековага таяниб хабар берди.
Адвокатнинг аниқлик киритишича, 43 ёшли судланувчига 42 эпизод бўйича айблов қўйилган. Натижада қирғизистонлик республика Жиноят кодексининг 154 («Зўрлаш») ва 155 («Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари») моддалари бўйича айбдор деб топилган.
«Уларнинг ҳар бири 15 йил қамоқ жазосини назарда тутади ва улар жамланган ҳолда умрбод қамоқ жазоси тайинланди», — дейди Оқилбекова.
«Азаттиқ» хабарига кўра, жабрланувчининг айтишича, қизча етти ёшга тўлганда отани уни биринчи марта тахқирлаган. Қизнинг сўзларига кўра, зўравонлик ўн йил давом этган. Университетга ўқишга кириб, Бишкекка кўчиб ўтгандан кейингина қиз онасига ҳаммасини айтиб беришга қарор қилади.
Илгари жабрланувчи суддан адолатли қарор чиқаришни талаб қилган, унинг фикрича, «бу одам бир умр қамоқда ўтириши керак».
Қирғизистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, 2022 йили мамлакатда болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 та жиноий иш очилган. Шу билан бирга, расмийлар бундай жиноятлар сони йил сайин ортиб бораётганини таъкидлайдилар.