Бишкек мэрияси сув танқислиги сабаб ҳаммом ва автоювиш шохобчаларини вақтинча ёпди

«Фарғона» фотосурати

Бишкек мэрияси кўп миқдорда сув истеъмол қиладиган хусусий ҳаммомлар, автомобиль ювиш шохобчалари ва бассейнларни вақтинча ёпади. Ресурс етишмаслиги сабабли шаҳар ҳокимияти ҳам мунтазам равишда рейдлар ўтказиб, аҳоли ўртасида ичимлик сувидан тежамкорона фойдаланиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боради, деб хабар беради Қирғизистон пойтахти маъмурияти матбуот хизмати.

Ҳокимлик ёзда шаҳарда сув таъминотида узилишлар бўлишини тан олади. Муаммонинг асосий сабаби яшил майдонлар ва томорқаларни суғориш учун ичимлик сувидан назоратсиз ва норационал фойдаланишда, деб ҳисоблайди расмийлар.

Уларга кўра, бир кишига кунига ўртача сув истеъмоли 170 литрдан 410 литрга ёки 241 фоизга ошган.

Пойтахт сувининг 40 фоиздан ортиғини етказиб берувчи «Ўрто-Алиш» магистрал сув иншоотида ер ости сувлари сатҳининг пасайиши 15 метрдан 20 метргача бўлганлиги вазиятни янада оғирлаштирган. Қолаверса, музликларнинг секин эриши, Ала-Арча дарёси ва Чўн-Алиш каналида ер усти сувлари етишмаслиги сабабли озиқланадиган кўлларни тўлдиришнинг имкони йўқ. Шу муносабат билан «Бишкекводоканал» корхонасига кўлларни тўлдириш учун муқобил сув ўтказгични қуриш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш топширилди.

Бундан ташқари:

✅ Фрунзе, Айний, Бўронбай, Садирбоев, Гагарин кўчалари зонасини ичимлик суви билан таъминлаш учун Адишев кўчаси бўйлаб 1 км узунликдаги сув қувурини ётқизиш ишлари бошланган;

✅ Кўк-Жар сув олиш жойида иккинчи кўтарувчининг насос станцияси қурилган.

✅ Скрябин, Горький, Пудовкина, Аламедин тумани, Кўк-Жар ва Улан-2 микрорайонлари ҳудудига диаметри 600 мм ва 400 мм бўлган бешта сув ўтказгич клапанларини ўрнатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу сув етказиб берилиши енгиллатади (соатига тахминан 300 кубометр);

✅ Қўшимча қудуқларни бурғулаш мақсадида мавжуд «Бош-Қорасув» (2-3 га), «Сельский» (2-3 га), «Контррезервуар» (4 га) ҳудудини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бишкек мэриясининг эслатишича, шаҳар ичимлик суви Орто-Алиш ва Ала-Арча ер ости сувлари конларининг 37 та сув олиш иншоотидан таъминланади. 2023 йил 2 июнь ҳолатига кўра, чуқурлиги 160-250 метр бўлган 334 та артезиан қудуқлари ишлаб турибди. Истеъмолчилар сони 270 минг кишидан ошади.

Пойтахт маъмурияти сув йўқлигида Бишкек аҳолисининг ўзи айбдор деб ҳисоблаганлиги сабабли, мэрия абонентларни ресурслардан масъулият билан фойдаланишга ва қуйидаги қоидаларга риоя қилишга чақирди:

👉 идиш-товоқ ёки тиш юваётганда жўмракни ёпинш керак, чунки жўмракдаги тинимсиз оқаётган сув исроф бўлиши мумкин;

👉 кир ювиш ва идиш ювиш машинасининг тўлиқ қувватидан фойдаланиш лозим. Ушбу қурилмаларни ифлос кийимлар ёки идишларнинг тўлиқ тўплами билан ишлатиш сувдан самарали фойдаланиш имконини беради;

👉 агар уйда ёки яшаш жойида сув сизиб чиқса, уни бартараф этиш керак;

👉 Яшил майдонларни суғориш фақат тунда амалга оширилиши керак.

5 июнь куни Бишкек шаҳар ҳокими ўринбосари Жиргалбек Шамиралиев ҳукумат ичимлик суви истеъмолини тартибга солувчи табақалаштирилган тариф жорий этишни режалаштираётганини айтди.

«Агар киши белгиланган меъёр доирасида – бир киши учун кунига 170 литр сув истеъмол қилса, тариф ўзгармайди. Агар кўпроқ бўлса, унда ставка ошиши мумкин. Электр билан бўлгани каби. Агар абонент 700 киловаттгача истеъмол қилса, у ҳолда тариф битта, агар кўп бўлсабошқаси. Мавжуд сув истеъмоли даражаси уни маиший эҳтиёжлар учун ишлатиш учун этарли. Аммо биз мантиқсиз фойдаланишни кўрмоқдамиз, одамлар томорқасидаги ерларни ичимлик суви билан суғоришмоқда.», — дейди мулозим.

У янги тўлов тизимини жорий этиш муддатини айтмади ва бу масалани жамоатчилик муҳокамаси олдинда эканини қўшимча қилди.

2023 йилнинг 1 июнидан бошлаб Бишкек бир қатор коммунал хизматлар, жумладан, иссиқ ва совуқ сув ва иситиш таъминоти учун тарифларни оширишни тасдиқлади.

Масалан, совуқ сув учун тарифлар қуйидагича оширилган:

🚰 аҳолига — 1 кубометр учун 8,1 сўмдан (0,092 АҚШ доллари) 10,45 сўмгача (0,12 доллар) (солиқларсиз);

🚰 бюджет ташкилотларига – 9,1 сўмдан (0,10 доллар) 12,95 сўмгача (0,15 доллар);

🚰 бошқа истеъмолчиларга — 13 сўмдан ($0,15) 18,5 сўмгача ($0,21).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ