Афғонистон Туркманистонга «сифатсиз» нефть ва суюлтирилган газ ортилган 80 та юк машинасини қайтариб юборди

bakhtarnews.af сайти фотосурати

Сўнгги тўрт ой ичида Афғонистон Туркманистонга сифатсиз нефть ва суюлтирилган газ ортилган 80 та юк машинасини қайтариб берди. Бу ҳақда Афғонистон миллий стандартлаштириш агентлигига (ANSA) асосланиб, Бахтар агентлиги хабар берди.

Сифатсиз нефть ва суюлтирилган газ ортилган цистерналарни рад этиш ва қайтариб юбориш тўғрисидаги қарор портларни назорат қилиш ва сифатсиз товарларнинг Афғонистонга киришига йўл қўймаслик ҳаракатларининг бир қисмидир, дея таъкидлайди ANSA.

Бундан бир неча кун аввал сифатсиз ёқилғи олиб келган ўнлаб танкерлар Эронга қайтарилган эди.

Август ойи бошида ANSA Ўзбекистонга сифатсиз ёқилғидан иборат 67 та вагон қайтарилганини эълон қилганди. «Ўзбекнефтгаз» компанияси Кобулга жўнатилаётган нефть маҳсулотлари Афғонистон томонидан ҳали рўйхатдан ўтказилмаган стандартлар бўйича ишлаб чиқарилганини таъкидлади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди