Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзоларига бепул тиббий ёрдам кўрсатилади

medictionary.ru сайти фотосурати

«Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида» ҳалок бўлган Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзолари юқори технологик тиббий ёрдамдан бепул фойдаланиладиган шахслар тоифасига киритилди. Ўзбекистон президенти 13 сентябрь куни шу ҳақдаги фармонни имзолади.

Рўйхатга қуйидаги ташкилотларнинг ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари (ота-оналари, марҳум вафот этган пайтда қонуний никоҳда бўлган турмуш ўртоқлари ва болалари) киради:

👉 Мудофаа вазирлиги;

👉 Ички ишлар вазирлиги;

👉 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

👉 Миллий гвардия;

👉 Давлат хавфсизлик хизматлари;

👉 Президент ҳузуридаги Давлат хавфсизлик хизмати;

👉 Божхона қўмитаси;

👉 Электрон технологияларни ривожлантириш маркази.

Шундай қилиб, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифалари сони 18 тага кўпайди. Рўйхатга шунингдек:

▶️ ногиронлиги бўлган шахслар;

▶️ етим болалар;

▶️ 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

▶️ меҳнатга лаёқатли бўлмаган пенсионерлар;

▶️ байналмилалчи жангчилар;

▶️ кам таъминланган оилалар аъзолари;

▶️ айрим касалликлардан азият чекаётган фуқаролар ва бошқа тоифалар.

✅ Фармон иловасида «Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида» марҳум деганда Президент томонидан эълон қилинган фавқулодда ёки уруш ҳолати даврида, шунингдек ҳарбий ҳаракатлар даврида сафарбарлик пайтида тан жароҳати, контузия олиш натижасида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ёки юқорида кўрсатилган бошқармалардан бирортасининг ходими тушунилиши урғуланади.

2023 йил 1 апрелдан ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим) оила аъзоларига бирйўла бериладиган нафақа марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баравари миқдорида белгиланди.

Ҳарбий хизматчи ёки юқорида санаб ўтилган бўлинмалардан бирининг ходими хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этган бўлса, унинг оила аъзоларига хизмат маошининг 100 баравари миқдорида нафақа ва ҳарбий (махсус) бўйича иш ҳақининг 100 баравари миқдорида нафақа тайинланади.

Иккала имтиёзни олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларига фақат биттаси — каттароқи тайинланади.