Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон чемпионлари ОФК чемпионлар лигасида илк учрашувларини ўтказишди

«Ахал» футболчилари ғалабани нишонлашмоқда. the-afc.com сайти трансляциясидан фрагмент

Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг амалдаги чемпионлари Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувларини ўтказди.

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби кутилмаганда БААнинг «Ал-Айн» клубига 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Биринчи бўлимдаёқ тўп икки марта Санжар Қувватов дарвозасига тегиб қайтди. Учрашувнинг 11-дақиқасида «Ал-Айн»нинг тоголик ҳужумчиси Коджо Лаба ҳисобни очган бўлса, орадан чорак соат ўтиб Ал Балуши дублга эришди. Учрашувдаги якуний ҳисоб 66-дақиқада ўша Лаба томонидан ўрнатилди.

А гуруҳининг яна бир учрашувида Ашхободнинг «Аҳал» жамоаси ўз майдонида Саудиянинг «Ал-Фейҳа» клубини сенсацион тарзда мағлуб этди. Ягона гол 51-дақиқада Элман Тагаев томонидан жарима майдончаси ташқарисидан киритилди.

Душанбенинг «Истиқлол» жамоаси ўз майдонида Қатарнинг «Ал-Дуҳаил» клуби билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйин кескин кечди, «Истиқлол» ҳимояда ўйнади, аммо Рустам Ятимов дарвозасини дахлсиз сақлаб қола олди.

Гуруҳнинг параллел ўйинида Саудия Арабистонининг «Ан-Насср» клуби меҳмонда Эроннинг «Персеполис» жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида 2 ва 3 октябрь кунлари Олмалиқнинг АГМК ўз майдонида Ироқнинг «Ал-Қува» клубини, Қаршининг «Насаф» клуби Қатарнинг «Ас-Садд» клубини, Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси Ҳиндистоннинг «Мумбай Сити» клубини, «Пахтакор» «Ал-Фейха» билан ўйнашга боради, «Истиқлол» «Персеполис»га борса, «Аҳал» «Ал-Айн» клубига ташриф буюради.