Хоразм вилоятида биринчи ўзбек кинематографи номидаги кинотеатр очилди

Янги кинотеатр. Ташкилотчилар фотосурати

XV Тошкент халқаро кинофестивалининг бошланиши арафасида, 28 сентябрь куни Хоразм вилоятида ўзбек киносининг биринчи оператори ва режиссёри, Марказий Осиёдаги биринчи фильм муаллифи Худойберген Деванов номидаги замонавий кинотеатрнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент кинофестивали матбуот хизмати хабар берди.

Янги кинотеатр минтақадаги DCP экрани билан жиҳозланган биринчи муассаса бўлди.

Очилиш маросимида хорижий делегациялар вакиллари, кино ижодкорлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов меҳмонларни қутлашлади ва бу йил ўзбек киноси бир қанча юбилейларни нишонлаётганини эслатди.

«Бу йил биз биринчи ўзбек кинематографи Худойберган Девонов таваллудининг 115 йиллигини, Тошкент халқаро кинофестивали ташкил этилганининг 65 йиллигини ва ўзбек миллий дубляж санъати ташкил этилганининг 85 йиллигини нишонлаймиз», — деди Раҳимов.

Маросим давомида режиссёр бюстининг расмий очилиши бўлиб ўтди. Кинотеатрнинг иккинчи қаватида Девановга бағишланган фотокўргазма ташкил этилган. Расмий қисмдан сўнг «Биринчи қалдирғоч» фильми намойиш этилди.

Дастур доирасида мутафаккир ва файласуф Паҳлавон Маҳмуднинг ҳаёт йўлини акс эттирувчи «Хива лангари» фильмининг (ВГИК ўқитувчиси Фарҳод Маҳмудов бош ролни ўйнаган) суратга олиш ишлари олиб борилаётган «Калачиқ қалъа» киношаҳарчаси тақдимоти бўлиб ўтади. Бўлажак фильмдан парчалар акс эттирилган клип намойиш этилади, рубоийлар жонли равишда ўқилади.

ℹ️ Тошкент халқаро кинофестивали 1968 йилдан 1988 йилгача ҳар икки йилда бир марта, кейин эса 1992 ва 1997 йиллари бўлиб ўтган. Бу Осиё, Африка ва Лотин Америкаси кинематографиясининг дунёдаги энг йирик форуми эди. Фестиваль халқаро майдонда нуфузга эга бўлиб, турли мамлакатлар киноижодкорларига ўз асарларини намойиш этиш, ўзаро тажриба ва фикр алмашиш имконини берган.

2021 йил июнь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Тошкент кинофестивалини қайта тиклаш ва уни ҳар йили ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди. Ўшандан бери «Ипак йўли дурдонаси» кинофестивали икки маротаба ўтказилди. Бу йил фестиваль Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида 29 сентябрдан 2 октябргача бўлиб ўтади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди