Тожикистонлик ягона гроссмейстерни архивга ўтказиб юборишди

Фаррух Амонатов. en.chessbase.com сайти фотосурати

Тожикистонлик ягона гроссмейстер Фарруҳ Амонатов Бутунжаҳон шахмат федерацияси (ФИДE) нинг янгиланган рейтингидан ғойиб бўлди, Муҳаммад Ҳусайнхўжаев тожикистонлик шахматчилар ўртасида пешқадамга айланди.

ФИДE янгиланган рейтингида тожикистонлик Муҳаммад Ҳусайнхўжаев лидер бўлиб, бор-йўғи 2498-ўринни банд этган. Шу билан бирга, Амонатовнинг профилида у ФИДE рейтингида 238-ўринда эканлигини кўрсатилган.

Тожикистон шахмат федерацияси бош котиби Илҳом Юнусовнинг тушунтиришича, шахматчи расмий мусобақаларда қатнашмаса, унинг рейтинги архивга тушади.

«Ҳақиқатан ҳам, фаол ўйинчилар орасида Амонатов энди ФИДE рейтингида йўқ. Лекин, билишимча, у ҳали фаолиятини якунламаган, шунчаки, анчадан бери турнирларда қатнашмаган. Агар шахматчи маълум вақт давомида расмий мусобақаларда ўйнамаса, унинг рейтинги архивга тушади ва унинг илгари эга бўлган очколар захираси архивда олдингидек қолади. У карьерасини тугатдими? Ҳозирча йўқ, у ҳозир турли мамлакатлардан келган кўплаб шахматчилар билан ишламоқда, уларни тарбиялаяпти, тажрибаси билан ўртоқлашяпти», — дейди Юнусов.

Юнусов, шунингдек, 36 ёшли шахматчи Муҳаммад Ҳусайнхўжаев айни дамда ўз олдига республика тарихидаги иккинчи гроссмейстер бўлиш вазифасини қўйганини айтади.

Фарруҳ Амонатов Тожикистон чемпиони (2006), Moscow-Open ва «Владимир-Open» турнирлари ғолиби. Тожикистон терма жамоаси аъзоси сифатида олти марта – 1996, 1998, 2002, 2006, 2010 ва 2012 йиллари шахмат олимпиадаларида қатнашган. 2002 йилдан халқаро гроссмейстер. Санкт-Петербургда мураббий бўлиб ишлайди.