Афғонистон Марказий Осиё давлатларидан электр энергияси бўйича қарзларини тўлиқ тўлади

asiaplustj.info сайти фотосурати

Афғонистон ҳукумати қўшни давлатлар – Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эрондан электр энергияси импорти бўйича қарзларни тўлиқ тўлаб бўлди. Бу ҳақда маҳаллий энергетика компанияси вакили Ҳикматуллоҳ Майвандийга асосланиб Hasht-e Subh Daily нашри хабар берди.

Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) компанияси ходимининг аниқлик киритишича, қарз икки йилдан бери тўпланиб қолган.

Жами Кобул барча ҳамкор давлатларга 627 миллион доллар тўлаган.

Майвандийнинг сўзларига кўра, электр энергияси учун қарзнинг бир қисми Ашраф Ғани бошчилигидаги аввалги ҳукуматдан, «Толибон»* радикал харакати 2021 йил августида ҳокимият тепасига келгунига қадар мерос бўлиб қолган.

«Газета.uz» нинг ёзишича, 2022 йили «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мавжуд 4 миллион доллардан ортиқ қарзга қарамай, қўшниларига ресурслар етказиб беришда давом этган. Ўтган йили постсовет республикаси Афғонистонга 91 миллион долларга 1,82 миллиард кВт/соат энергия экспорт қилган, бир киловатт-соат учун тахминан 0,05 доллар нархида. Бундан ташқари, 2023 йили энергия олувчилар Тошкентга 93,5 миллион доллар тўлаган.

Бу йилги таъминот ҳажми ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. Шундай қилиб, январь ойида Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 16 миллион долларга 320 миллион кВт/соат электр энергияси етказиб берган. Taъкидланишича, 1 феврал ҳолатига кўра Кобулнинг қарзи 1,24 миллион долларни ташкил қилган.

ℹ️ 2019 йили «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ва DABS ўртасида Афғонистонга ўн йил муддатга электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган эди. Дастлаб экспорт қилинадиган ресурслар ҳажми йилига 4,2 млрд кВт/соатни ташкил этиб, кейинчалик 6 млрд кВт/с га кўпаяди.

2022 йил охирида электр таъминоти тизимидаги муаммолар туфайли Ўзбекистон Афғонистон олдидаги шартнома мажбуриятларини бажара олмагани хабар қилинганди. Ўшанда расмий Тошкент экспорт камайганини, бироқ тўхтатилмаганини маълум қилган.

Орадан бир ой ўтиб афғон томони электр энергияси етказиб бериш қайта тиклангани ҳақида маълум қилиб, улар тўлиқ етказиб берилмаётганидан шикоят қилганди.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди