Қозоғистон компанияси метан гази сизиб чиққани учун 780 минг доллар жаримага тортилди

gov.kz сайти фотосурати

Қозоғистоннинг Манғистау вилояти Экология департаменти «Бузачи Нефть» компаниясини ўзи ўзлаштираётган Қоратурун конида содир бўлган ёнғин натижасида катта миқдорда метан гази сизиб чиққани учун 350 миллион тенге (тахминан 780 минг доллар) миқдорида жаримага тортди, деб хабар беради LS.

Ёнғинни 200 кун давомида ўчиришолмаган.

Департамент томонидан конда ўтказилган режадан ташқари текширув давомида атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган максимал концентрациясидан ошиб кетганлиги аниқланган: метан – 480 бараварга, тупроқдаги нефть маҳсулотлари миқдори – 168,13 мг/кг.га.

«Тўртта маъмурий баённома тузилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жарима миқдори 350 миллион тенгедан (тахминан 780 минг доллар) ошади», — дейилади хабарда. Шунингдек, компанияга атроф-муҳитга етказилган зарарни бартараф этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш бўйича буйруқ берилди.

2023 йил июнь ойи бошида «Қоратурун Южний» конида бурғулаш асбобини кўтариш натижасида газ-сув аралашмаси отилиб чиққан ва у 303-сонли қудуқ очиқ газ фавворасига айланган. Кейин қудуқ ер остига чўка бошлаган, чунки ёнғин кўчкиларни келтириб чиқарган. Ёнғинга ўта мураккаб ёнғин мақоми берилган ва уни бетонлаш орқали ўчириш мумкинлиги айтилган. Бурғуланган қудуқ фақат 25 декабрда ўчирилган.

Уни ишлаб чиққан «Бузачи Нефть» компанияси аввалига катта метан сизиб чиқишини инкор этиб, санитария муҳофазаси зонасида ифлослантирувчи моддалар концентрацияси мақбул даражадан ошмаётганини таъкидлаган эди.