Футбол бўйича Тожикистон олимпия терма жамоасига четдан олти нафар футболчи жалб қилинди

Ансор Ҳабибов. arsenaltula.ru сайти фотосурати

Республика олимпия терма жамоасига Тожикистондан ташқарида ўйнаш тажрибасига эга ва бошқа давлат фуқаролари бўлган олти нафар футболчи таклиф этилган. Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ёшлар ўртасидаги Осиё кубогига тайёргарлик доирасида 23 ва 26 март кунлари Тожикистон U-23 терма жамоасининг Вьетнамга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этадиган 26 нафар футболчи рўйхатида аввали Тожикистон терма жамоасига чақирилмаган ва хориж клубларида ўйнаш тажрибасига эга футболчилар бор.

⚽️ Ансор Ҳабибов — Туланинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси, 20 ёш. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 350 минг еврони ташкил қилади. Айни пайтда у «ёшлар»нинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади.

⚽️ Меҳрон Мадаминов — ҳужумчи, 21 ёш. Бу йил у Душанбенинг «Истиқлол» клуби билан шартнома имзолаган. «Том» тарбияланувчиси бўлган, «Енисей II» ва «Торпедо-Миасс» клубларида ҳам тўп сурган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 125 минг еврони ташкил қилади.

⚽️ Денис Першин — марказий ҳимоячи, 20 ёш. У Туланинг «Арсенал-2» жамоасида ўйнайди. Россия ёшлар терма жамоасига чақирилган. Футболчининг онаси Тожикистонда туғилган.

⚽️ Даниил Алимов — ўнг қанот ҳимоячиси, 19 ёш. Ҳозирда клубсиз. Футболчининг сўнгги иш жойи ПФЛнинг «Динамо-Владивосток» клуби бўлган. Коноплев академиясининг битирувчиси. У Евгений Савиннинг «Красава» клубида ўйнаган. Футболчининг отаси Тожикистон фуқароси.

⚽️ Жоми Назаров — марказий ярим ҳимоячиси, 22 ёш. У Испаниянинг «CP Sarriа» клуби футболчиси. Испания футболи тарбияланувчиси. Назаров Испания чемпионатининг тўртинчи энг кучли дивизиони Терсера клубида тажриба орттирган.

⚽️ Одилжони Анушервони 22 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи. У Германия чемпионатининг бешинчи дивизион клуби «ТУС Диткерхен»да ўйнайган.

Аввалроқ Москва вилоятидаги «Химки» клубининг 18 ёшли футболчиси, онаси Тожикистонда туғилган Александр Мухин Тожикистон терма жамоасида ўйнаш истагини билдиргани ҳақида хабар берилганди.

Тожикистон терма жамоаси жорий йил 15 апрель – 3 май кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида иштирок этади. Унинг гуруҳ босқичидаги рақиблари Саудия Арабистони, Ироқ ва Таиланд бўлади. Гуруҳ босқичида Вьетнам, Қувайт ва Малайзия терма жамоалари билан тўқнаш келадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ