ХВФ Туркманистон ҳукумати эълон қилган республика ЯИМ ўсиши уч баробарга кам эканини маълум қилди

turkmenportal.com сайти фотосурати

Халқаро валюта фонди (ХВФ) экспертлари ҳисобот эълон қилди, унга кўра Туркманистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2023 йили 2 фоизга ўсган. Бу жорий йил февраль ойида парламент спикери Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан эълон қилинган 6,3 фоиздан кўрсатгичдан уч бараварга кам.

15 апрелда эълон қилинган ХВФ ҳисоботида айтилишича, 2022 йили пандемия тугаши билан иқтисодий тикланиш кузатилган, ЯИМ 5,3 фоизга ўсган. Бироқ, кейин мамлакатда ишбилармонлик фаоллиги пасайган, бу асосий кўрсаткичларда ўз аксини топган. Шу билан бирга, жамғарма таҳлилчиларининг прогнозларига кўра, яқин келажакда рақамлар ўсади, лекин бирозгина. Жорий йилдива келгуси йили ЯИМ ўсиши 2,3 фоиздан ошмаслиги кутилмоқда.

Углеводородлар қазиб олиш ҳажмини 2 фоизга ошириш ҳисобига нефть ва газ саноати иқтисодиётга асосий ҳисса қўшишда давом этмоқда.

«Қийин геосиёсий ва ишбилармонлик муҳити, инвестициялар самарасизлиги, реал валюта курсининг сезиларли даражада ошиб кетиши ва халқаро стандартлар бўйича оғир тартибга солишни ҳисобга олган ҳолда углеводород бўлмаган сектордаги ўсиш суст бўлиб қолмоқда», — дейди ХВФ мутахассислари.

Экспертлар Туркманистонда инфляция аста-секин ўсиб боришини тахмин қилишмоқда. Жорий йил охирига келиб у 8 фоизга етади.

Истеъмол нархларининг ошишига давлат сектори ходимларининг иш ҳақи ва пенсияларнинг ҳар йили ўн фоизга оширилиши таъсир қилади.

Ҳисобот муаллифлари республика ҳукуматига бюджет маблағлари ва давлат корхоналарини бошқаришда зудлик билан ислоҳотларни амалга оширишни тавсия қилади. Мутахассисларнинг фикрича, бу маълумотларнинг очиқлигини оширишга қаратилган, аввали қолдирилган Бюджет кодексининг қабул қилинишини ўз ичига олади.

«Ҳукумат давлат корхоналарини корпоратив бошқаришни такомиллаштиришни жадаллаштириши, жумладан, мустақил назорат функцияларини кучайтириш ва текширилган молиявий ҳисоботларни мажбурий нашр этиш орқали шаффофликни ошириши керак», — дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, ХВФ экспертларининг фикрича, иқтисодий пасайишни камайтириш учун Туркманистон валюта курсларини — расмий ва «қора бозор»ни бирлаштириши, шунингдек, халқаро валюта операцияларига чекловларни олиб ташлаши керак.

ℹ️ Ҳисобот 27 мартдан 9 апрелгача Ашхободда бўлган Анна Бордон бошчилигидаги ХВФ миссияси ходимлари томонидан тайёрланган. Мутахассислар макроиқтисодий ва молиявий воқеаларни баҳолаган, истиқболлар ва рискларни таҳлил қилган, мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш бўйича сиёсий чора-тадбирларни ўришган. Аниқлик киритилишича, ташриф давомида халқаро ташкилот аъзолари расмийлар, банк сектори вакиллари ва туркман ишбилармонлари билан бир қатор учрашувлар ўтказган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?