Аббос Файзуллаев Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди

Аббос Файзуллаев. championat.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев бир миллион еврога қимматлашди ва ҳозирда у 6 миллион еврога баҳоланмоқда, бу Transfermarkt талқини бўйича уни Марказий Осиёдаги энг қиммат футболчига айлантиради.

Файзуллаев нархининг ошиши футболчининг клубда ҳам, терма жамоада ҳам муваффақиятли ўйинлар олиб бораётгани билан боғлиқ. Аббос ўтган мавсумда ЦСКА сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Файзуллаев Ўзбекистон терма жамоаси билан тарихда илк бор Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Яна бир ўзбекистонлик, Италиянинг «Каляри» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Қозоғистон терма жамоаси ва Туркиянинг «Бешиктош» клуби ярим ҳимоячиси Бахтиёр Зайнутдинов билан Марказий Осиёда иккинчи ўринни бўлишиб турибди. Уларнинг ҳар бири 5 миллион еврога баҳоланган.

Энг қиммат тожикистонлик футболчи «Истиқлол» дарвозабони Рустам Ятимов бўлади – 1,2 миллион евро. Қирғизистоннинг энг қиммат вакили Беларуснинг «Неман» клуби ярим ҳимоячиси Гулжигит Алиқулов (550 минг доллар). Энг қиммат туркман футболчиси Гонгконгнинг «Китчи» вингери Руслан Мингазов (450 минг евро) саналанади.

ℹ️ Аббос Файзуллаев «Пахтакор» клубида тарбия топган ва у билан уч карра Ўзбекистон чемпиони бўлган. 2023 йил август ойида у Москванинг ЦСКА клубига ўтади ва у ерда жамоа етакчиларидан бирига айланади. Файзуллаев Ўзбекистоннинг ҳам олимпия, ҳам асосий терма жамоасининг асосий футболчиси ҳисобланади ва у учун 15та ўйин ўтказган, 4та гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Марказий Осиё постсовет республикалари президентларининг рафиқалари — ким улар?

  • Марказий Осиё мамлакатларида аёллар эркинлиги ва хавфсизлиги қай аҳволда?

  • Марказий Осиёлик мигрантларни оммавий равишда ҳаттоки масжидларда ҳам фронтга «таклиф» қила бошлашди

  • Марказий Осиёдаги барқарорлик Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги келишмовчиликларни қанчалик тез тугатишига боғлиқ