«Газпром» Марказий Осиё республикаларига газ етказиб бериш ҳажмини икки баравар оширди

e-cis.info сайти фотосурати

Россиянинг энергетика соҳасида гигант компанияси «Газпром» жорий йилнинг январь ойидан августига қадар Марказий Осиё мамлакатларига «зангори ёқилғи» етказиб беришни икки баравар оширди. Бу статистик маълумотларни компания бошқаруви раиси Алексей Миллер маълум қилди, дейилади «Газпром» сайтидаги хабарда.

Корпорация раҳбарининг сўзларига кўра, мазкур минтақада энергия истеъмоли ўсиши қайд этилган, чунки республикалар иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан жуда жадал ривожланмоқда. Вазият, ўз навбатида, Россия компанияси учун янги имкониятлар очади, деган Миллер.

У газ импортида айниқса фаол бўлган Ўзбекистонни алоҳида таъкидлаган.

Миллер Ўзбекистонга газ етказиб бериш «Марказий Осиё – Марказ» газ қувури орқали максимал техник даражада амалга оширилаётганини таъкидлаган.

«Ўтган қишда Ўзбекистонда аномал об-ҳаво ҳукм сурган пайтда газ билан таъминлаган даражада», — деб тушунтиради Миллер.

Шу билан бирга у

компаниянинг хомашё экспорти бўйича асосий ҳамкорлари Осиё-Тинч океани минтақаси, биринчи навбатда, Хитой истеъмолчилари эканини қўшимча қилган.

2024 йилнинг дастлабки саккиз ойида «Сила Сибири» («Сибир қудрати») газ қувури орқали етказиб бериш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга ошган. Ва 2025 йили Газпром ушбу йўналиш бўйлаб экспортни лойиҳа қувватига — 38 миллиард куб метр газга оширишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, Хитойга ёқилғи жўнатиш учун «Узоқ Шарқ» магистраль йўли қурилади.

Россия компанияси раҳбарининг қўшимча қилишича, кўплаб давлатлар табиий газни арзон ва ишончли тоза энергия манбаи деб билишади, шу боис экспорт учун мурожаатлар сони камаймаяпти. Шундай қилиб, январь-август ойларида талаб 2023 йилга нисбатан 55 миллиард куб метрга ошган. Шу билан бирга, Европада газ истеъмоли камайиб бормоқда. Шуни инобатга олган ҳолда «Газпром» глобал Жануб ва Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари билан ҳамкорликка эътибор қаратган ҳолда бу ерларда йирик сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда давом этмоқда.

ℹ️ Ўтган йил октябрь ойида уч томонлама келишув доирасида Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш бошланди. Ўшанда Қозоғистон Энергетика вазирлиги бир йил ичида Тошкентга келиб тушган хомашё ҳажми 2,8 миллиард куб метрга етиши кераклигини маълум қилган. «Газпром» ўз навбатида Марказий Осиё республикалари билан яқин 15 йилга ҳамкорлик шартномалари имзоланганини маълум қилди. Россия компанияси минтақага ёқилғи экспортини кўпайтириш учун «Марказий Осиё – Марказ» газ қувурлари тизимини кенгайтириш ниятида бўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ