Тожикистонлик самбочи Россияга киритилмади

Рамазон Жумаев. Рамазон Жумаевнинг ижтимоий тармоқдаги фотосурати

Мусобақаларда қатнашиш учун келган тожикистонлик спортчи Рамазон Жумаев ва унинг жамоадошлари Россияга киритилмади. Бу ҳақда спортчи ўзининг Telegram-каналида ёзган.

Жумаев 11-13-сентябрь кунлари Краснодарда ўтказиладиган жанговар самбо бўйича Гран-прида иштирок этиши керак бўлган. Унинг 79 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этиши режалаштирилган. Жангчининг сўзларига кўра, у ҳамроҳлари билан 5 сентябрь куни Душанбедан Сочига учиб келган. Бироқ, россиялик чегарачилар йигитларни мамлакатга киритишмаган. Спортчи сабабларни келтирмаган.

Жумаев ва бошқа Тожикистон фуқаролари Сочи аэропортида уч кундан ортиқ қолишга мажбур бўлган, кейин эса уйларига жўнатилган. Спортчи аэропортда бўлганида тожикистонликларнинг кутиш залида қандай кун кечираётгани акс этган видеоларни эълон қилган. Жумаевнинг ўзи эса ўша кунлари шуғулланиб, формасини сақлашга ҳаракат қилган.

«Ушбу турнирда ғалаба қозониш учун эрталаб ва кечқурунлари машқ қилдим. Краснодарда яна бир бор чемпион бўлишни ва ўз юртим байроғини баланд кўтаришни хоҳлагандим», — деб ёзган Рамазон интернетда.

ℹ️ Таъкидлаш жоиз, Рамазон Жумаев мунтазам равишда Россияга ташриф буюрган ва турли мусобақаларда қатнашган. Шундай қилиб, 2021 йили у Evolve Gym Бутунроссия ММА турнирида ғолиб бўлган. 2022 йили спортчи Нижний Новгород вилоятида бўлиб ўтган XXVII Европа чемпиони Владимир Куликов хотирасига бағишланган мусобақада ютган. 2024 йил май ойида тожикистонлик спортчи Улан-Удеда жанговар самбо бўйича Гран-прини қўлга киритганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди