Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон кумуш медал соҳиблари Осиё чемпионлар лигасининг иккинчи босқичида ўйнадилар

«Олтин Асир» футболчилари. the-afc сайти фотосурати

Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон чемпионатларининг кумуш медал совриндорлари – Кўлобнинг «Равшан», Қаршининг «Насаф» ва Ашхободнинг «Олтин Асир» клублари Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) иккинчи чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида илк учрашувларини ўтказди.

Кўлобнинг «Равшан» жамоаси Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» клуби билан учрашди. Учрашув голсиз дуранг билан якунланди. Ҳар икки жамоа жуда эҳтиёткорлик билан ўйнади ва таваккал қилмади. Мезбонлар сўнгги ўн дақиқадагина жонланишди, бир қанча хавфли вазиятлар яратишди, аммо уларни голга айлантира олишмади. 0:0.

А гуруҳининг яна бир учрашувида Эроннинг «Трактор» жамоаси Қатарнинг «Ал-Вакра» жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Қаршининг «Насаф» клуби сафарда Қувайтнинг «Ал-Қувайт» клуби билан 0:0 ҳисобида баҳс олиб борди. Қарши жамоаси кучсизланган таркиб билан етиб келди, шекилли, ўз футболчиларини олтин медаллар учун курашаётган Ўзбекистон чемпионатига сақлаб қолишган кўринади. «Ал-Қувайт» бутун ўйин давомида ўзбекистонлик меҳмонлардан кучлироқ кўринди. Футболчилар бир неча бор ажойиб вазиятлар яратишди, аммо «Насаф» дарвозабони Абдувоҳид Неъматов бир неча бор жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

Параллел гуруҳдаги ўйинда Амирликларнинг «Ал-Аҳли» жамоаси иорданияликларнинг «Ал-Ҳусайн» жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ашхободнинг «Олтин Асир» жамоаси Бағдодда ОФК кубогининг уч карра ғолиби «Ал-Қува»га қарши баҳс олиб борди. Мутахассисларни ҳайратда қолдирган ҳолда меҳмонлар жангни титулли рақибга беришди. Мезбонлар фақат 50-дақиқада гол уришга муваффақ бўлишди, колумбиялик легионер Карлос Салазар гол урди. Бироқ 70-дақиқада Мурат Аннаев дарвоза тўсини остидан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. Аммо туркманистонлик футболчилар дуранг натижани сақлаб қола олишмади: асосий вақт тугашига икки дақиқа қолганида Хиран Аҳмад ғалаба тўпини киритди. Аммо «Олтин Асир»нинг муаммолари шу билан тугамади: қўшиб берилган вақтда Давлатгелди Мирсултанов тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. Ўйин 2:1 «Ал-Қува» фойдасига ҳал бўлди.

В гуруҳидан ўрин олган яна бир учрашувда Саудия Арабистонининг «Ат-Таавун» жамоаси Баҳрайннинг «Ал-Халдия» жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?