Қозоғистонликларни Росселхознадзорнинг Россияга қовун етказиб беришни чеклаш илтимоси ҳайрон қолдирди

freepik.com сайти фотосурати

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Россия агентлиги яқинда ўз сайтида тегишли пресс-релизни эълон қилган бўлса-да, Росселхознадзордан 7 октабрдан бошлаб полиз экинлари учун фитосанитария сертификатларини беришни тўхтатиб туриш талабига оид хат олмаганини даъво қилмоқда, деб ёзади ТАСС.

«Бугунгача Росселхознадзордан полиз экинларига фитосанитария сертификатларини беришни тўхтатиб туришга оид хат келмаганди. Шунингдек, Қозоғистон қовунларини йиғиштириб олиш мавсуми аллақачон ўтиб кетганини маълум қиламиз», — деди вазирлик матбуот хизмати агентликка.

«Курсив» нашри Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб, ўзбек ёки қирғиз қовунлари республикадан Россияга «реэкспорт қилинаётган бўлиши» мумкинлигини ёзади.

4 октабрь куни Росселхознадзор Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг агросаноат комплексидаги давлат назорат қўмитасига 7 октабрдан бошлаб Россия Федерациясига экспорт қилинаётган қозоқ полизларига фитосанитария сертификатларини беришни тўхтатиб туриш талаби билан мурожаат қилганини маълум қилган. Агентлик буни Россияга келган қозоқ қовунларида карантин объекти бўлмиш — қовун пашшаси «бир неча бор топилгани» билан асослаган. Департамент бундай маҳсулотнинг мамлакатга кириб келишидан келиб чиқиши мумкин бўлган иқтисодий зарарни 250 миллион рубль (2,6 миллион доллар) миқдорида баҳолаган.

Аввалроқ, Росселхознадзор Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига дон, помидор, қалампир ва кунгабоқар уруғлари учун фитосанитария сертификатларини беришни тўхтатиб туриш илтимоси билан мурожаат қилганди. Илтимос маҳсулотларда РФ фитосанитария фаровонлигига таҳдид соладиган «карантин объектлари аниқлангани» билан асосланган.

Қозоғистоннинг мутасадди АПК Новости агентлиги дон бозори иштирокчиларига таяниб, Росселхознадзор мурожаатини 1 августда жорий этилган ва йил охиригача амал қиладиган Россия ғалласини Қозоғистонга олиб киришга тақиқ қўйилганига жавобан чора деб атаган.

8 октабрь куни Росселхознадзор раҳбари Сергей Данверт Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги агросаноат комплексидаги Давлат назорат қўмитаси раҳбари Дархан Абдикаримов билан музокаралар ўтказган. Суҳбат чоғида, Россия департаменти матбуот хизмати хабар беришича, Данкверт «Қозоғистон орқали Россия ҳудудига олиб кирилаётган товарлар орасида АҚШ, Польша, Бельгия ва Голландиядан ишлаб чиқарилган санкция остидаги маҳсулотлар борлари ҳолатлари аниқланганидан хавотир билдирган».

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди