Бишкекда Temirov Live нашри ходимлари устидан суд ҳукми эълон қилинди

ҲИБСГА ОЛИНГАН TEMIROV LIVE ЛОЙИҲАСИ ХОДИМЛАРИ. KLOOP.KG САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Бишкекнинг Ленинский туман суди 10 октабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Temirov Live нашрининг 11 нафар собиқ ва амалдаги ходими иши бўйича ҳукмларни эълон қилди, деб ёзади Kloop.kg.

Temirov Live и «Айт Айт Десе» онлайн-лойиҳалари директори Махабат Тожибек қизи олти йилга, оқин «Айт Айт Десе» Азамат Ишенбеков беш йилга озодликдан маҳрум этилди.

Журналистлар Актилек Капаров ва Айке Бейшекеева ҳар бири уч йил синов муддати олди. Жиноят аломатлари йўқлиги сабабли музкур иш бўйича қолган судланувчилар оқланган.

Суд жараёни ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган. 26 сентябрь кунги йиғилишда давлат айбловчиси ушбу иш бўйича айбланувчиларни олти йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган.

👉 Адвокат Улан Сейитбеков Ленинский суди қарори устидан Бишкек шаҳар судига шикоят қилинишини айтди. Унинг фикрича, Тожибек қизи ва Ишенбековга нисбатан тайинланган жазо асоссиз, судланувчиларнинг айби исботланмаган.

Сейитбековнинг сўзларига кўра, суд Махабат Тожибек қизининг вояга етмаган боласини унинг қариндошлари бағрига олмаса, у ҳолда болалар уйига топширишни буюрган.

«Барчамизга маълумки, боланинг отаси (журналист Болот Темиров) Қирғизистондан ташқарида, онаси эса бугун олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. [...] Ҳозирда болани болалар уйига топшириш хавфи йўқ, чунки бола бувиси билан бирга. Болани боқиш учун барча шарт-шароит мавжуд», — дейди адвокат.

ℹ️ Temirov Live лойиҳаси ходимлари 16 январь куни қўлга олинган. Улар норозилик намойишлари ва тартибсизликлар келтириб чиқаришда айбланган. Аввалига барчага икки ойга — 13 мартгача қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, кейин суд етти нафарини турар жойини тарк этмаслик тилхати билан уй қамоғига ўтказганган. Айке Бейшекеева, Махабат Тажибек қизи, Актилек Капаров ва Азамат Ишенбековлар тергов изоляторида қолишганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ