2025 йилдан бошлаб Москвада чет эл фуқаролари учун электрон паспортлари жорий этилади

Сергей Собянин. bashinform.ru сайти фотосурати

Москвада 2025 йилдан бошлаб чет эл фуқароларига электрон гувоҳномалар берила бошлайди, улар ёрдамида ҳужжат эгалари ҳақидаги барча муҳим маълумотларни текшириш мумкин бўлади. Бу ҳақда Россия пойтахти мэри Сергей Собянин маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.

«Келгуси йилдан бошлаб биз федерал қонунга асосланиб, тажриба доирасида мигрантлар учун электрон паспортни жорий қиламиз. Чет эл фуқаросининг электрон гувоҳномасига барча маълумотлар юкланади: у қачон келган, қандай биометрик маълумотлари бор, қаерда ишлайди, қаерда рўйхатдан ўтган ва ҳоказо. Шунга кўра, полиция рейд ўтказаётганда тегишли мослама ёрдамида мазкур маълумотларни текшириши мумкин», — деди Собянин.

Паспортда бирор нарса нотўғри бўлса, полиция ходими мигрантга нисбатан тегишли чоралар кўришга мажбур бўлади.

«Чет эл фуқароси тарихини ўз гаджетида қайд этиб, уни қўйиб юбориши мумкин эмас: агар қизил чироқ ёнган бўлса, демак бу шахс қидирувда бўлган, яшаш муддатини ўтказиб юборган, миграция режими бузган», — дея тушунтирди Москва мэри.

Собянин шунингдек, 2025 йилдан бошлаб тажриба доирасида барча Москва аэропортларида, ҳатто «визасиз» хорижликлар учун ҳам биометрик назорат жорий этилишини айтди.

«Москвага учиб келгач, визасиз мамлакатлар фуқаролари биометрик назоратдан ўтадилар – уни суратга оладилар, бармоқ излари олинади. Шу мақсадда бундай экспериментни ўтказиш имкониятини берувчи федерал қонун қабул қилинди. Ҳозир президент топшириғига биноан ҳукумат тегишли қарорни кўриб чиқмоқда <...>, бу бизга Федерал хавфсизлик хизмати, Чегара хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва бошқалар билан биргаликда ушбу тажрибани ўтказиш ваколатини беради», — деди мэр. Унинг таъкидлашича, барча ташриф буюрувчиларнинг биометрик маълумотлар базасининг мавжудлиги жиноятларни фош этишнинг янги босқичига чиқиш имконини беради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди