Ўзбекистон МСК ягона сайлов округи бўйича сайлов натижаларини маълум қилди

МСК раиси Зайниддин Низамходжаев баённомани имзоламоқда. Ўзбекистон МСК матбуот хизмати фотосурати

МСК раиси Зайниддин Низамходжаев баённомани имзоламоқда. Ўзбекистон МСК матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ягона сайлов округи бўйича сайлов натижаларини эълон қилди. Маълумотлар комиссия сайтида эълон қилинди.

МСК сайловда овоз бериш рўйхатига киритилган сайловчилар умумий сонининг 74,72 фоизи иштирок этганини қайд этди. Бундан ташқари, барча беш партия етти фоизлик тўсиқдан ўтган. Шу муносабат билан 27 октябрда ўтказилган ягона сайлов округи бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови ўтган ва ҳақиқий деб топилди.

Шунингдек, ҳудудий сайлов комиссияларининг сиёсий партияларга берилган овозларни аниқлаш тўғрисидаги баённомаларига асосан ягона сайлов округи бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов натижаларини белгилаш ва депутатлик мандатларини сиёсий партиялар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Қолаверса, МСК таҳлилчилар ҳисоб-китобларни қандай амалга оширганини аниқ кўрсатиб берди.

Сайлов кодексининг 961-моддасига асосан сайловда иштирок этган сайловчилар овозларининг етти ва ундан кўпроқ фоизини олган барча сиёсий партияларга берилган овозлар сони етмиш бешга бўлинган ҳолда сайлов коэффициенти аниқланди, яъни:

14 946 171 ÷ 75 = 199 282,28

Шунга кўра сайлов коэффициенти 199 282 этиб белгиланди.

Кейинчалик, битта ташкилот учун берилган овозлар сони коэффициентга бўлинади — Қонунчилик палатасидаги депутатлик ўринлари сони аниқланади.

Масалан, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 5 миллион 194 минг 41 нафар овоз олган. Математик ҳисоб-китоблар натижасида уюшма 26 ўринни эгаллаган.

Умуман олганда, ягона сайлов округи бўйича овоз бериш натижалари қуйидагича:

✅ Ўзбекистон либерал-демократик партияси – 26 та депутатлик ўрни;

✅ Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси – 14 та депутатлик ўрни;

✅ Ўзбекистон Халқ демократик партияси – 13 та депутатлик ўрни;

✅ Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси – 12 та депутатлик ўрни;

✅ Ўзбекистон Экологик партияси – 10 та депутатлик ўрни.

Марказий сайлов комиссияси ходимлари, шунингдек мазкур тизимнинг жорий этилиши сиёсий партиялар ўртасидаги рақобатни кучайтириб, жамиятда демократик муҳитга янги қувват бағишлаганини таъкидладилар.

Комиссия маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги сайловни 65 мингдан ортиқ маҳаллий, 850 дан ортиқ хорижий, жумладан, халқаро ташкилотлар вакиллари кузатган. Бундан ташқари, жараён мингга яқин, жумладан, хорижий ОАВ ходимлари томонидан ёритилди.

ℹ️ 2024 йил 27 октябрь куни республика парламенти қуйи палатаси ва маҳаллий ҳокимият кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди. Унинг натижасига кўра Қонунчилик палатасига 150 нафар, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесига 65 нафар, шунингдек халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар ва 208 та туман (шаҳар) кенгашларига депутатлар сайланди.