Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги лайк учун фуқароларни таъқиб қилишни бас қилишни талаб қилди

Эмомали Раҳмон ва унинг ўғли Рустам Эмомали Душанбедаги юқори малакали ҳарбий кадрлар тайёрлаш давлат муассасасининг очилиш маросимида. Тожикистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ички ишлар вазирлигидан фуқароларни ижтимоий тармоқларда лайк қўйгани учун таъқиб қилишни бас қилишни талаб қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

«Таъкидлаш жоиз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар фаолиятида салмоқли натижалар билан бир қаторда кўплаб камчиликлар ҳам мавжуд.

Масалан, сўнгги пайтларда расмийлар айрим фуқароларнинг ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган материаллар ва видеоларга лайк босганини далил сифатида қўрмоқда ва бунинг натижасида одамлар катта қийинчиликларга дуч келишмоқда. Бошқача айтганда, айрим мутасадди идоралар уларга нисбатан асоссиз жиноят иши қўзғатмоқда. Бу ҳаракатлар тўхтатилиши керак»,

— деди Раҳмон 29 октябрь куни Душанбеда юқори малакали ҳарбий кадрлар тайёрлаш давлат муассасасининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида.

ℹ️ Тожикистон расмийларига ёқмаган фуқароларнинг лайк босишига нисбатан бир неча йиллардан бери жиноий иш қўзғатилиб келинмоқда. Масалан, 2018 йил май ойида Хатлон вилоятининг Вахш туманида яшовчи Алижон Шарипов мухолифатдаги Тожикистон Ислом Уйғониш партияси (ТИУП) раҳбарининг чиқишлари акс этган видеолар остидаги Like ва «Класс» тугмачаларини босгани учун 9,5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

2019 йил март ойида Тожикистон шимолидаги Сўғд вилоятининг Пенжикент шаҳрида «Одноклассники» ижтимоий тармоғида «экстремистик» материал остида «класс» босган собиқ имом Қори Шохон Косимов этник адоватни қўзғатгани учун бир йилу тўрт ойга озодликдан маҳрум этилди.

2024 йил май ойида қўлга олинган Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Ванж туманидаги Язғулом водийси аҳолиси орасида камида бир киши YouTubeда видеога «лайк» босгани учун ҳибсга олинган.

2019 йили экстремизмга оид жиноий ишлар бўйича эксперт сифатида фаолият юритувчи Тожикистон президенти ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари маркази ижтимоий тармоқлардаги постларга «лайк» қўйгани ва улашгани учун одамларнинг жавобгарликка тортиш амалиётини танқид қилган эди. Марказ раҳбари ўринбосари Рустам Азизийнинг тушунтиришича, ижтимоий тармоқларда «улашиш» (расшер) опсиясидан фойдаланиш, «лайк» ёки унинг ўхшаши «класс» асосий далил бўла олмайди. Азизийнинг сўзларига кўра, айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бошқа фойдаланувчиларнинг саҳифаларига кириб, ўз номидан изоҳ ёки лайк қолдиришади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?