МСК Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатасининг янги таркиби рўйхатини эълон қилди

parliament.gov.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) фуқароларнинг сиёсий партиялар айрим вакилларига бир мандатли сайлов округлари бўйича овоз берган сайлов натижаларини якунлади. Шундай қилиб, республика парламенти қуйи палатасидаги барча 150 депутатлик ўринлари тақсимланди, дейилади МСК хабарида.

Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати бир мандатли сайлов округлари бўйича сайланди.

Бу ерда ўринлар қуйидаги тақсимланди:

👉 Ўзбекистон Либерал-демократик партияси – 38 нафар;

👉 Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси – 15 нафар;

👉 Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси – 9 нафар;

👉 Ўзбекистон Халқ демократик партияси – 7 нафар;

👉 Ўзбекистон Экологик партияси – 6 нафар депутат этиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МКС ягона сайлов округи бўйича овоз бериш натижаларини эълон қилган эди:

✅ Либерал-демократик партия — 26 депутатлик ўрни;

✅ «Миллий тикланиш» демократик партияси – 14 ўрин;

✅ Халқ демократик партияси – 13 та ўрин;

✅ «Адолат» социал-демократик партияси – 12 ўрин;

✅ Экологик партия — 10 ўрин.

Шундай қилиб, Ўзбекистон парламенти қуйи палатасидаги 150 депутатлик ўринлари партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланди:

✔️ Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – 64 та ўрин ёки 42,7 фоиз;

✔️ «Миллий тикланиш» демократик партиясидан – 29 та ўрин ёки 19,3 фоиз;

✔️ «Адолат» социал-демократик партиясидан – 21 та ўрин ёки 14 фоиз;

✔️ Халқ демократик партиясидан – 20 та ўрин ёки 13,3 фоиз;

✔️ Экологик партиясидан – 16 та ёки 10,7 фоиз ўрин эгаллади.

Марказий сайлов комиссияси таъкидлаганидек, Қонунчилик палатаси таркиби деярли 60 фоизга янгиланди. Бундан ташқари, депутатларнинг 38 фоизини аёллар ташкил этади, бу эса мамлакат тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Шуни қўшимча қиламизки, аввалги чақириқлардан 63 нафар одам қайта сайланган. Бундан ташқари, 150 нафар депутатдан 132 нафари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида иш тажрибасига эга.

ℹ️ 2024 йил 27 октябрь куни республика парламенти қуйи палатаси ва маҳаллий ҳокимият кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди. Унда 15 миллиондан ортиқ сайловчи иштирок этди, бу сайловчилар умумий сонининг 74,72 фоизини ташкил этади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?