Қирғизистон Бош прокурорининг собиқ ўринбосари уюшган жиноий гуруҳ тузиш ва уни молиялашда гумон қилинмоқда

Кубан Адил уулу. sputnik.kg сайти фотосурати

Қирғизистонда Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари Кубан Адил уулу қўлга олинди. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.

Первомайский туман судининг 12 ноябрдаги қарори билан Адил уулу 2025 йил 10 январгача тергов изоляторига жойлаштирилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари Қирғизистон Жиноят кодексининг тўрт моддаси бўйича айбланмоқда: «Оммавий тартибсизликлар», «Уюшган гуруҳ тузиш ёки унда иштирок этиш», «Уюшган гуруҳлар ва жиноий жамоаларни молиялаштириш» ва «Ҳукуматни мажбуран эгаллаб олишга уриниш».

ℹ️ Кубан Адил уулу 2021 йили Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган эди, деб эслайди Kloop.kg. У 2024 йил 30 апрелда Қирғизистон президенти Садир Жапаров буйруғи билан ушбу лавозимдан озод этилган. Бунгача давлат раҳбари Бош прокурор Қурмонқул Зулушев ва Табиий ресурслар, экология ва техника назорати вазири Мелис Турғунбаевга ўз қўл остидагилар устидан назоратни нотўғри йўлга қўйгани учун танбеҳ берганди. Зулушевга унинг ўринбосари Кубан Адил уулини лавозимидан озод этиш тўғрисида таклиф киритиш топширилганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати