Бердимуҳамедов Туркманистон Бош вазири ўринбосари ва Савдо вазирини лавозимидан озод қилди

Батир Атдаев. caliber.az сайти фотосурати

Туркманистон Бош вазирининг савдо масалалари бўйича ўринбосари Ботир Атдаев лавозимидан четлатилди. Бу ҳақда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради ТДХ.

Президент Атдаев мамлакат савдо мажмуаси ишида қатор хатоларга йўл қўйганини таъкидлаб, зиммасига юклатилган масъулиятни уддалай олмагани учун Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этаётганини айтди.

Ишдан бўшатиш Атдаевнинг жорий йил 20-21 ноябрь кунлари Туркманобод шаҳрида бўлиб ўтадиган иккинчи Туркманистон-Ўзбекистон минтақалараро форуми ва Ўзбекистон товарлари миллий кўргазмасига тайёргарлик тўғрисидаги маърузасидан сўнг амалга оширилди. Бердимуҳамедов Бош вазир ўринбосарини тинглаганидан сўнг Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Ботир Гелдиевга видеоалоқа орқали қўнғироқ қилди ва «ишдаги жиддий камчиликлари учун» истеъфога чиққани ҳақида маълум қилди.

Унинг ўрнига Тўқимачилик саноати вазири лавозимида ишлаб келган Чари Ғилижов тайинланди. Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири лавозимига аввали вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ботир Базаров тайинланди.

ℹ️ Атдаев 2022 йил июнь ойида Бош вазирнинг савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган. У мазкур лавозимни 2016 йилдан 2017 йилгача эгаллаб келганди. Кейин Туркманистон Бош прокурори лавозимида ишлаган.

👉 Эслатиб ўтамиз, Атдаев Бош вазир ўринбосари лавозимида Бердимуҳамедов «ишдаги камчиликлари учун» ишдан бўшатилган Ғилижов ўрнига келганди.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди