Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари футбол бўйича Осиё кубоги саралашидаги рақибларини билиб олдилар

Қуръа натижалари. the-afc.com сайти фотосурати

Осиё футбол конфедерасияси (ОФК) нинг Куала-Лумпурда (Малайзия) жойлашган офисида Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари иштирок этадиган 2027 йилги Осиё Кубоги учинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Тожикистон терма жамоаси Филиппин, Мальдив ороллари ва Шарқий Тимор терма жамоалари билан Осиё кубоги йўлланмаси учун кураш олиб борувчи А гуруҳидан жой олди.

Туркманистон терма жамоаси D гуруҳидан жой олди ва унинг рақиби Таиланд, Тайван ва Шри-Ланка терма жамоалари бўлади.

Эслатиб ўтамиз, саралаш баҳсларида ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев мураббийлик қилаётган Афғонистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Афғонистонликлар Е квартетида Сурия, Мьянма ва Покистон билан ўйнайди.

Ҳар бир гуруҳда олтита ўйин режалаштирилган бўлиб, ҳамма ўз уйида ва меҳмонда ўйнайди. Биринчи учрашувлар 2025 йилнинг 25 мартида бўлиб ўтади. Сўнгги тур ўйинлари 2026 йил 31 март куни бўлиб ўтади. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган терма жамоа Осиё Кубогига йўлланма олади.

Аввалроқ, 2027 йилги Осиё кубоги йўлланмаларини иккинчи саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, жаҳон чемпионатига чиқишни давом эттираётган Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари қўлга киритган эди.

2027 йилги Осиё кубоги Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Мусобақада 24 та жамоа иштирок этади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?