Тошкентдаги «Дўстлик» боғида миллий маданият марказларининг павильонлари ўрнатилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Тошкент боғларини ривожлантириш режалари тақдим этилди. Давлат раҳбари матбуот хизмати фотосурати

Тошкентдаги «Дўстлик» боғида жойлашган Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биноси ёнида миллий маданият марказларининг павильонлари ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Улар ҳар бир миллатнинг уйи шаклида бўлиб, ўзига хос маданият ва анъаналарни ифодалайди.

Мамлакатда 28 та миллий маданият марказлари фаолият юритади.

«Дўстлик» боғи ҳам янгиланиб, аҳолини ўзига жалб этувчи масканга айлантирилади. Сайр йўлаклари, сув ҳавзалари, дам олиш жойлари таъмирланиб, ўриндиқлар ўрнатилади. Оилавий кўнгилочар маскан ва болалар ижод маркази ташкил қилинади. Ёшлар учун скейт майдончаси, дарахтлар билан уйғун авиарий ҳамда томоша чархпалаги қурилади.

Тошкентдаги яна бир боғи – Абдулла Қодирий истироҳат боғида рельефдан тўғри фойдаланиб, яшил ҳудудлар кўпайтирилади. Сайр ва томоша жойлари, фавворалар, янги планетарий қурилади. Сайёҳларни жалб қилиш учун гастро-хол ташкил этилади.

2019 йили ташкил этилган «Наврўз» боғида меҳмонхона, ёпиқ спорт майдончаси, ресторан, конференция зали қурилиши режалаштирилган.

Нурафшон ва Наманган шаҳарларидаги «Янги Ўзбекистон» боғлари ёнида туризм марказлари ташкил қилинади. Уларда Шарқ бозори, ҳунармандчилик жойлари, амфитеатр, фаввора ва бошқа қурилмалар бўлади. Дарахтлар экилиб, яшил ҳудуд кенгайтирилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди