Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлигига Бакит Сидиқов раҳбарлик қилади

Бакит Сидиқов. tazabek.kg сайти фотосурати

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бакит Сидиқовни Иқтисодиёт ва савдо вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

16 декабрь куни Иқтисодиёт вазирлигининг аввалги раҳбари Дониёр Амангелдиев Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

ℹ️ Бакит Сидиқов 1978 йил 7 ноябрда туғилган. 2000 йили Қирғизистон халқаро университетининг халқаро муносабатлар факультети бакалавриатини, 2010 йили Рицумейкан университетининг (Япония) иқтисод магистри даражасини олган.

2002-2019 йиллари Қирғизистон Молия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, жумладан, давлат қарзи бошқармасининг бошлиғи бўлган. Кейин 2021 йилгача Иқтисодиёт вазирлигининг ташқи алоқалар ва донорлар ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармасига раҳбарлик қилган.

2024 йилнинг феврал-декабрь ойларида президент администрациясида сиёсий ва иқтисодий тадқиқотлар бўлими мудири лавозимида ишлаган.

Давлат хизматининг 3-даражали давлат маслаҳатчиси синф унвонига эга. Қирғиз, рус ва инглиз тилларида сўзлашади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди