Бишкек шаҳар суди Temirov Live нашри ходимлари иши бўйича қарорни ўз кучида қолдирди

чапдан ўнгга: АЙКЕ БЕЙШЕКЕЕВА, МАХАБАТ ТоЖИБЕК қизи, АЗАМАТ ИШЕНБЕКОВ ва АКТИЛЕК КАПАРОВ. AMNESTY.ORG сайти фотосурати

Бишкек шаҳар суди ҳайъати Temirov Live ва «Айт Айт Десе» лойиҳаларининг тўрт нафар собиқ ва амалдаги ходимларининг Қирғизистон пойтахти Ленинский туман суди қарори устидан берган шикоят аризасини қониқтирмади. Бу ҳақда Kloop.kg хабар берди.

Шикоят Махбат Тажибек қизи, Азамат Ишенбеков, Айке Бейшекеева ва Актилек Капаров томонидан берилган. Туман суди уларни оммавий тартибсизликлар уюштиришда айбдор деб топган.

Ишда 11 киши иштирок этган. Октябрь ойида Temirov Live ва «Айт Айт Десе» онлайн-лойиҳалари директори Махабат Тожибек қизи олти йилга, оқин «Айт Айт Десе» Азамат Ишенбеков беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Журналистлар Актилек Капаров ва Айке Бейшекеева ҳар бири уч йил синов муддати олган. Иш бўйича қолган судланувчилар жиноят аломатлари йўқлиги сабабли оқланган.

ℹ️ Temirov Live лойиҳаси ходимлари 16 январь куни қўлга олинган. Улар норозилик намойишлари ва тартибсизликлар келтириб чиқаришда айбланган. Аввалига барчага икки ойга — 13 мартгача қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, кейин суд етти нафарини турар жойини тарк этмаслик тилхати билан уй қамоғига ўтказган. Айке Бейшекеева, Махабат Тажибек қизи, Актилек Капаров ва Азамат Ишенбековлар тергов изоляторида қолишганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил арчаси ёқилди

  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди