Россияда мигрантлар болаларини рус тилидан имтиҳон қилиш муддати белгиланди

Дмитрий Чернишенко. объясняем.рф сайти фотосурати

2025 йил 1 апрелдан бошлаб Россия бўйлаб мигрантлар болаларини мактабга кириши учун рус тилидан имтиҳон қилиш бошланади. Бу ҳақда Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Дмитрий Чернишенко маълум қилди, дея хабар беради РИА Новости.

«Рособрнадзор ҳозирда услубий материаллар, тест тизимлари ва баҳолаш мезонларини тайёрлашни якунламоқда, зеро биз турли синфлар учун турли даражадаги тестлар талаб қилишини тушунамиз. Келгуси йил биринчи апрелдан бошлаб мамлакатимиздаги барча таълим муассасаларида бундай ишлар тизимли равишда йўлга қўйилади», — деди Чернишенко.

Болаларни текшириш тартиби ҳали тавсифланмаган.

Расмийнинг аниқлик киритишича, ҳар йили 155 мингга яқин мигрант болалари рус мактабларига ўқишга келади.

ℹ️ Рус тили бўйича имтиҳондан муваффақиятли ўтолмаган мигрантлар болаларини мактабга қабул қилишни тақиқловчи қонун лойиҳаси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин ва вице-спикер Ирина Яровая бошчилигидаги барча беш фракция депутатлари гуруҳи томонидан тақдим этилганди. РФ Давлат Думаси қонунни жорий йилнинг 11 декабрида қабул қилди. Ҳужжатга кўра, хорижликлар Россияда қонуний қолишларини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлса ва рус тилини билиш имтиҳонидан муваффақиятли ўтган тақдирдагина рус мактабларига ўқишга киришлари мумкин бўлади.

ℹ️ Рус тили бўйича имтиҳондан муваффақиятли ўтолмаган мигрантлар болаларини мактабларга қабул қилишни тақиқловчи қонун лойиҳаси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин ва вице-спикер Ирина Яровая бошчилигидаги барча беш фракция депутатлари гуруҳи томонидан тақдим этилди. Россия Федерацияси Давлат Думаси қонунни жорий йилнинг 11 декабрида қабул қилди. Ҳужжатга кўра, чет эллик болалар Россияда қонуний яшаётганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган ва рус тили имтиҳонидан муваффақиятли ўтган тақдирдагина рус мактабларига ўқишга кира олади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ